Шомуродов ортидан қайси футбол юлдузлари Олимпиадага боради? (тўлиқ рўйхат)
Франция пойтахни Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган футбол мусобақалари кўпчилик мухлису мутахассислар эътиборида бўлади.
16 мамлакат терма жамоаси иштирок этадиган футбол беллашувлари янги номларни кашф этиб бериши анъанага айланган. Чунки Олимпиадада асосан 23 ёшгача футболчилардан таркиб топган жамоалар совринли ўринлар учун курашади.
Бундан ташқари, ҳар бир терма жамоага ёши 23 дан катта бўлган уч нафарга тажрибали чарм тўп усталарини қўшиб олиш ҳуқуқи берилган.
Машҳур нашрлардан бири sport.virgilio.it сайти эксперти Иления Куччинелло Париж Олимпиадасининг футбол мусобақалари ва унда қатнашадигани терма жамоаларга оид таҳлилни эълон қилди.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборини ана шу мусобақага доир қизиқарли маълумотларни ҳавола этади.
Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол мусобақалари 24 июлдан 9 августга қадар Франциянинг еттита шаҳри стадионларида бўлиб ўтади. Ўйинларда VAR тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган.
16 та терма жамоа тўрттадан гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаганлар плей-оффга чиқади.
Олимпия ўйинларида илк маротаба қатнашаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳидан чиқиш учун Испания, Миср ва Доминикан Республикаси вакиллари билан рақобатлашади. Ҳамюртларимиз илк учрашувни 24 июль куни испаниялик чарм тўп усталарига қарши ўтказади. Уч кундан кейин Тимур Кападзе шогирдлари мисрлик футболчилар билан беллашади. Гуруҳдаги сўнгги ўйин 30 июлда Доминикан Республикаси вакилларига қарши бўлади.
Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби ёшларга ёрдам бериш учун 23 ёшдан катта бўлган уч нафар футболчи – “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов, “Ризеспор” ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ва “Персеполис” ҳужумкор футболчиси Остон Ўруновни таркибни қўшган.
Гуруҳдошларимиздан айримлари ҳам бу имкониятдан тўлиқ фойдаланди. Хусусан, Испания терма жамоаси яқинда “Манчестер Сити”дан “Реал Сосьедад”га кўчиб ўтган ҳимоячи Серхио Гомес, “Барселона” ва “бетис”да ўйнаб, шу ёз “Болонья” сафига қўшилган ҳимоячи Хуан Миранда ва “Барселона”да тарбия топган “Жирона” ҳужумчиси Абель Руисни Олимпиадага жалб қиладиган бўлди.
Доминикан Республикаси мураббийлар штаби “Бетис”, “Барселона” ва “Лидс”даги ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Хуниор Фирпо, ўз юртидан ташқари Испания, Финляндия, Шотландия чемпионатларида ўйнаган Луийи де Лукас, фаолиятини катта қисмини Германия жамоаларида ўтказган Хайнц Моршель хизматидан фойдаланадиган бўлди.
Миср терма жамоаси мураббийлар штаби бу гал катта ёшли футболчиларни жалб қилмай, асосан иқтидорли ёш ўйинчиларга имкон беришга қарор қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳда юқорида номи келтирилган тажрибали чарм тўп усталаридан ташқари жаҳон футболида танилган бошқа ёш ўйинчилар ҳам бор.
Манба кўра, Олимпия ўйинларида иштирок этадиган қолган терма жамоалар 23 ёшдан катта бўлган қуйидаги тажрибали футболчиларни таркибга киритди.
ФРАНЦИЯ: Александр Ляказетт, Лоик Баде ва Жан-Филипп Матета
АҚШ: Уокер Циммерман, Майлз Робинсон, Жорже Михайлович
ГВИНЕЯ: Абдулай Туре, Наби Кейта, Амаду Диавара
АРГЕНТИНА: Жеронимо Рулли, Николас Отаменди
МАРОКАШ: Мунир Муҳаммадий, Ашраф Ҳакими, Суфён Раҳимий
ИРОҚ: Саад Натик, Иброҳим Байеш, Аймен Ҳусайн
УКРАИНА: Максим Таловеров
ПАРАГВАЙ: Роберто Фернандес, Фабиан Бальбуэна
ИСРОИЛ: Дэниел Перец, Шон Голдберг, Омри Гандельман
Москванинг “Спартак” жамоаси учрашув ўтказгани Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
Жаҳоннинг энг зўр боксчиси Кроуфорд Мадримов ҳақида нималар деди?
Премьер-лига клуби таниқли легионеримизни жўнатиб юборди
Файзуллаевга четдан қизиқиш бор, фақат...
Фикрлар