Шомуродов ўзини кўрсатмаганда мухлислар мени “ўлдириб” қўярди!

“Кальяри” фаолиятини ёритиб келаётган tuttocagliari.net сайти Италия футболи экспертларидан бири Витторио Санна ҳам Элдор Шомуродов билан боғлиқ қизиқ воқеа ҳақида ёзди.

- Мен ижтимоий тармоқлар орқали Элдор Шомуродов бошланғич таркибда майдонга тушиши керак, деган фикрни илгари сурганимдан кейин мухлислар ҳафта давомида мени қаттиқ танқид қилди.

“Аталанта”га қарши учрашувда Элдор Шомуродов ажойиб ўйин кўрсатди ва Томмазо Аужеллонинг голига ҳаммуаллиф бўлди. Агар Элдор Шомуродов бу ўйинда ўзини кўрсатмаганида, мухлислар мени “ўлдириб” қўярди, - дейди Витторио Санна.

Дарҳақиқат, Элдор Шомуродов ўз ҳаракатлари билан ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юборган жамоасини курашга қайтарди ва “Кальяри” мағлубиятни ғалабага айлантира олди.

Витторио Санна ўзбек легионерининг “Аталанта”га қарши ўтказган учрашувдаги фойдали жиҳатларини қуйидагича шарҳлаб берди.

- “Кальяри” ажойиб ўйин кўрсатиб, “Аталанта” ғалабасини тахмин қилинганига қарамай, ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олди. Бергамоликлар ҳужумчиси Жанлука Скамакка ҳимоячи Доссенанинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, тезкор гол урди.

“Кальяри”нинг ўйинда курашга қайтиши, вазиятни ўнглаши ва ҳисобни тенглаштиришида асосий омил бош мураббий Клаудио Раньерининг тўғри танлови – Элдор Шомуродовга ишонч билдириб, уни ягона марказий ҳужумчи сифатида  бошланғич таркибда майдонга тушириш қарори бўлди.

Статистик кўрсаткичлар ўзбек легионери кенг ҳудуд бўйлаб ўйнай олишидан далолат берарди.

Бу баҳсда Шомуродов зарбалари, жамоанинг таянчи бўла олгани билан ўйин қаҳрамонига айланди. Элдор рақиб ҳимоячиларини ўзига қаратиб, Ористанио ва Гаэтанога “Аталанта” ҳимоясига босим ўтказиш имконини яратиб берди.

Ҳисоб тенглаштирилган вазиятда бергамоликларнинг тўрт ҳимоячиси тўпни эгаллаб турган Шомуродовга ташланди, Элдор хотиржам тарзда уларни чалғитиб, тўпни Аужеллога аниқ ва қулай узатди. Шу тариқа ҳисоб тенглашди ва вазият ўзгарди.

Бу ҳолат “Кальяри”ни руҳлантирди, айнан мана шу вазиятда Клаудио Раньери шогирдлари бу учрашувда ғолиб чиқиши мумкинлигини тушуниб етди.

Танаффуслан кейин мураббийлар штаби ўйинчиларни алмаштириш орқали ғалабани таъминлади. Бу учрашув “Кальяри” ҳар қандай жамоа билан ўйнай олиши кўрсатди. Бу жамоада ўйинчилар ўз жойига қўйилса, ўз имкониятларига ишониб тўп тепса, “Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолишига ҳеч қандай шубҳа бўлмайди, - деди Витторио Санна.

“Кальяри” футболчилари навбатдаги учрашувни 14 апрель куни А Серияда пешқадамлик қилаётган ва чемпионликка яқинлашиб бораётган “Интер”га қарши рақиб майдонида ўтказади.

Файзуллаев ўзига келди!

Раньери ўйинда бурилиш ясаган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Шомуродовнинг бир ўзи рақиб ҳимоясини титратди. Легионеримиз ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Яхшибоев жамоасини чемпионлик курашига қайтарди, ўзи эса...

Гол урган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди? Аббос учрашувдан кейин нималар деди?

Файзуллаев супергол уриб, юбилей ғалабани таъминлади

Шомуродов бошқа даражадаги футболчи. Элдорга юқори баҳо беришди!

Легионеримиз “сир”ни очмадиЎзбекистон ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган ишни уддалаши керак

Шомуродовга имкон берилмаяпти

Ҳасанбой Дўсматов “даҳшатли” рейтингда биринчи!

Мадримовни машҳур боксчи рингга чақиряпти. У Исроилнинг чемпионлик камарига кўз тикди

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
09/04/2024 20:48
Битда бу́лмаган гапди 1000 мартда кайтардинг Шома хали замена колиб кетади