Шомуродов Португалияга йўл олади!

“Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Рома”га трансфери бўйича вазият тобора ойдинлашиб бормоқда.

Хориж оммавий ахборот воситалари “Женоа” ва “Рома” ўзбек ҳужумчисининг трансфери бўйича барча деталларни ҳал қилиб бўлгани ҳақида бонг ураётган бўлса-да, ҳали бу трансфер расман эълон қилингани йўқ.

Италия футболини ёритувчи www.calciomercato.com  сайтининг ёзишича, Элдор Шомуродов душанба куни Рим шаҳрига келиши кутилмоқда. Шу куни ҳамюртимиз ўзининг янги клуби билан шартномага имзо чекади ва ушбу трансфер расман эълон қилинади.

188826507_4594841467193404_711851609180389899_n_1

Маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродов расмий шартнома имзолаш маросимидан кейин Португалияга йўл олиши режалаштирилган. Жозе Моуриньо жамоани янги мавсумда ўз юртида тайёрлашни маъқул топди ва куни кеча “бўрилар” ўртоқлик учрашувида “Порту” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Агар фавқулодда ўзгариш рўй бермаса, Элдор Шомуродов “Рома” сафига Португалияда қўшилади ва мавсумга тайёргарликни ўша ерда давом эттиради.

Айни пайтда Италия футболи экспертлари ўзбек ҳужумчисининг келиши билан “Рома” ўйин услубида қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида таҳлил ва тахминларини илгари сурмоқда.

Италиянинг www.gazzetta.it сайти эксперти Кьяра Дзуккеллининг ёзишича, Шомуродовнинг қўшилиши “бўрилар” ҳужумини ўзгаришига олиб келади. Унинг таҳлилига биноан Элдор Шомуродов асосий таркибга кириш учуш босниялик Эдин Жеко, испанияликлар – Борха Майораль, Карлес  ва ўз вақтида Италия терма жамоасида порлаган Стефан Эль-Шаарави билан рақобатлашишига тўғри келади. Бундан ташқари, таркибда жаҳон ва Европа чемпиони Педро Родригес борлигини ҳам унутмаслик керак.

Мутахассиснинг фикрича, Жозе Моуриньо олдинги чизиқда Эдин Жеко ва Борха Майораль билан бирга Элдорнинг хизматидан ҳам фойдаланиши кутилмоқда. Бу кўп жиҳатдан португалиялик мураббийнинг қайси тактик схемани қўллашига боғлиқ.

18597042_0_36_1917_1114_1920x0_80_0_0_7c89eaf106c4f69f4531bbd3decf87a3

Агар Моуриньо 4-4-2 схемасидан фойдаланса, кўпроқ ёши ўтиб қолган Жекога дам бериб, майдонда Шомуродов-Майораль тандемини ўйнатади.

Яна бир вариант бор. Агар “Рома” 4-2-3-1 схемасини қўлласа, Шомуродов арманистонлик Генрих Мхитарян ўрнига ҳужумкор футболчи вазифасини бажариши мумкин экан. Бу вазиятда Жозе Моуриньо жисмонан кучлироқ футболчиларга таяниши асос қилиб келтирилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидланишича, кўп нарса жамоа ҳужумчиларининг мавссумолди йиғинида ва ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунча бўладиган даврда ўзини қай томондан кўрсата олишиги боғлиқ. Чунки Жозе Моуриньо ўзига маъқул келмай қоладиган футболчилар билан осонликча хайрлашишга тайёрлиги айтилмоқда.

90032ad94046b9299d3d25ec1e68baca_1

Нима бўлган тақдирда ҳам Элдор Шомуродов янги жамоасида янги имкониятга эга бўлиши аниқ. Ҳар ҳолда янги мавсум ҳужумчимиз учун муҳим палла ҳисобланади. У дебют мавсумдаги муваффақиятлар тасодиф эмаслигини яна бир карра исботлаб қўйиши ва ҳар қандай кучли жамоада ҳам ўз ўрнини топа олишини кўрсатиши шарт.

Шомуродовнинг “Рома”даги маоши аниқ бўлди!

Элдор Шомуродов “Реал” ёки “Барса”да ўйнашига ишонаман!

Шомуродов голлар ҳисобини очди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
31/07/2021 10:49
Омад шома
&
Турсун Ғани
30/07/2021 22:39
Элдор агар Маур унга имкон берса Ромада албатта ўз ўрнини топади. Келажакда Рома ҳам уни қимматроққа сотишига ишонаман. Бу мавсум ажойиб ўйинларини, голларини кутиб қоламиз.