Шомуродов “Рома”га керакли эканини исботлай олмади?

“Рома” ва “Торино” жамоалари Туриндаги ўйин билан А Серияни биринчи бўлиб якунланди. Бу баҳс мезбонлар учун ҳеч қандай аҳамият касб ўтмасада, Жозе Моуриньо шогирдлари учун ўта муҳим эди. Сабаби, ғалаба қозонилган тақдирда римликлар келаси мавсумни Европа лигасида ўтказиши кафолатланарди.

Пойтахтлик “бўрилар” шунга яраша ўиддатли ўйин кўрсатди. Биз учун қувонарлиси, Элдор Шомуродов 167 кунлик танаффусдан сўнг, илк бор бошланғич таркибдан жой олди. Аввалги турда “Венеция”га гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолга легионеримиз ўтган йилги каби мавсумни юқори нотада якунланишини кутгандик. Бироқ, ўйин қаҳрамонлари унинг рақобатчиси Тэмми Абрахам ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини бўлди. Абрахамдан дубль, Пеллигринидан битта гол ва ҳисоб 3:0.

GettyImages-1398360809-1

Италия футболини кенг ёритиб бораётган www.calciomercato.com  сайти учрашувда иштирок этган ўйинчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб, уларни баҳолаб чиқди. Ўтган ўйинда энг юқори балл олган Элдорда бу гал тескари натижа бўлди.

Демак, батафсил танишамиз.

Руй Патрисио 6 балл:

Бу ўйинда португалиялик дарвозабон бир марта жамоасини қутқарди. Иккинчи бўлим бошида рақиб футболчиси Томмазо Побеганинг гол уришига йўл қўймади ва шу орқали туринликларнинг ўйинни қутқаришга бўлган иштиёқини бўғиб қўйди.

Жанлука Манчини 6,5 балл:

Биринчи бўлимда мезбонлар ҳужумчиси Брекалога, баҳснинг иккинчи ярмида Марко Пьяцага  ўйин бермади.

Мараш Кумбулла 7 балл:

Крис Смоллинг ўрнига ҳимоя марказида ажойиб ўйин намойиш қилди. Биринчи бўлимда гол уриши мумкин эди. Унинг кучли зарбасини мезбонлар посбони қайтариб қолди.

Рожер Ибаньес 6 балл:

Ҳимоядан жой олган уч футболчи орасида энг кўп муаммо дуч келган Ибаньес бўлди. Айниқса, Андреа Белоттига қарши ўйнашда анча қийналди.

Никола Залевски 6,5 балл:

Ўз тезкорлиги билан рақиб ҳимоячиларини анча қийнаб қўйди. Никола чап қанот ўйинчиси бўлишига қарамай, қарама-қарши томонда ҳам ишончли ўйнай олишини кўрсатди.

Рик Карсдорп 6 балл:

Залевски ўрнига майдонга тушиб, ўйинга яхши қўшилди ва жамоадошларига ҳужум уюштириб беришга ҳаракат қилди.

Жордан Верету 6,5 балл:

Майдон марказини ушлаб турди. Иккинчи бўлиб бошида ҳимоячи хатосидан фойдаланиб, хавфли зарба йўллади.

Сержиу Оливейра 6 балл:

Узоқ масофадан зарбалар йўллашга ҳаракат қилди. Одатдагидек, аниқлик етишмади. Шунга қарамай, анча самарали ва қўпол хатоларсиз ўйнади.

Брайан Кристанте 6 балл:

Оливейранинг ўрнига тушган Кристанте ажойиб формада эканини намойиш қилди ва фаол ўйнади.

Леонардо Спинаццола 6 балл:

Юқори спорт форамидан узоқ экани кўриниб турибди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда анча фаоллик кўрсатди.

Лоренцо Пеллегрини 7 балл:

Биринчи голдаги вазият жамоа сардорининг хизмати эвазига юзага келди. Жамоасининг учинчи голини урди.

Тэмми Абрахам 7,5 балл:

“Рома”нинг Европа лигасига йўлланма олишида энг кўп хизмат қилган ўйинчи Абрахам бўлади. Бир жуфт голи билан ўйин тақдирини ҳал қилди.

Элдор Шомуродов 5,5 балл:

Жозе Моуриньо ниҳоят ўзбек ҳужумчисини Тэмми Абрахам билан бирга илк дақиқалардан ўйнатди. Шомуродов майдондаги ўйинчилар орасида энг суст ўйнагани бўлди. Иккинчи бўлимдаги ўйини Моуриньога маъқул келмади ва уни яна захирага ўтқазиб қўйди.

Николо Дзаньоло 6,5 балл:

Шомуродов ўрнига захирадан майдонга тушган 22-рақам эгаси аслида асосий таркиб ўйинчиси ким эканини исботлаб қўйди.

20220521_015103_

Жозе Моуриньо 7 балл:

“Рома” Европа лигаси масаласини Конференциялар лигаси финалигача ҳал қилиб қўйишни маъқул топди. Моуриньо жамоасига ғалаба келтира оладиган тактика топа олди.

Моуриньо: МДҲ томонлардан яна бир ўйинчи олмасак бўлмайди!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

"Олимпико"даги сўнгги голни урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
21/05/2022 21:21
Нима дердик омади келмади Бори шу экран.хакикатда Буш уйнади.харакат килиш керак