Моуриньо: МДҲ томонлардан яна бир ўйинчи олмасак бўлмайди!

Айни пайтда Италиянинг пойтахти Рим шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Рома” таркибида собиқ иттифоқ ҳудудидан етишиб чиққан икки ўйинчи – ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва арманистонлик Генрих Мхитарян тўп тепмоқда.

Маълумотларга қараганда, римликлар украиналик Михаил Мудрикни трансфери бўйича иш бошлашга тайёр. “Шахтёр” тарбиясини олган бу вундеркиндни шахсан Жозе Моуриньо ўз шогирдлари орасида кўрмоқчи.

21 ёшли ҳужумкор футболчига “Байер” ҳам оғиз солмоқда. Мудрикнинг ўзи Бундеслига жамоаси таклифини қабул қилишга мойил бўлса-да, трансфер масаласини ҳал қилишни “Шахтёр” мутасаддиларига ишониб топширган.

Михаил Мудрик Украина клублари учун муддатидан олдин тугаган мавсумда 19 та учрашувда    иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. Унинг трансфери учун римликлар 20 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

465873

Францияда яхши ўйинчилар бўлади

Франция чемпионатида “Ренн” шарафини ҳимоя қилаётган 28 ёшли Бенжамин Бурижо “Рома” скаутлари назарига тушди.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, пойтахт клуби спорт директори Тьягу Пинто универсал футболчини “Рома”га олиб келиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Бурижо аслида “Ланс” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилдан бери “Ренн”да тўп тепяпти. Банжемин бу мавсум кашфиётларидан бири бўлди ва “Ренн” раҳбарияти ўз ўйинчисининг Европа клублари эътиборига тушганидан фойдаланиб уни тезроқ сотиб юбормоқчи.

Франциялик ярим ҳимоячининг ўзи ҳам  муҳитни ўзгартириш мақсадида бир йилдан кейин тугайдиган шартномани янгиламайдиган бўлди.

Майдон маркази ва ҳар икки қанотда ўйнай оладиган бу ўйинчи мавсумда 47 та беллашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини ўн бир маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 16 та голли пас узатди. Унинг трансферини 15 миллион евро атрофидаги суммага ижобий ҳал қилиш мумкин.

1559827807_benjamin-bourigeaud-rennes

“Рома” футболчиси ишончни оқламади

“Рома” январь ойида испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильярни “Хетафе”га ижарага бериб юборганди.  Римликлар испан клубига ўйинчини ёзда тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини ҳам берган.

Римда Жозе Моуриньо ишончини қозона олмаган истеъдодли футболчи ўз юртида ҳам ўзини кўрсата олмади. Ла лигадаги ўрнини базўр сақлаб қолган “Хетафе” Вильярни ортга қайтариб юборадиган бўлди.

Чунки Вильяр ярим мавсум давомида 9 маротаба майдонга тушиб, умумий ҳисобда атиги 261 дақиқа ҳаракат қилди холос. Табиийки, қимқа вақт ичида бирорта самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

Энди “Рома” спорт директори Тьягу Пинто ёзда ортга қайтадиган Вильярга янги иш топиб бериши керак бўлади.

1635852831_vilar

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Шомуродовга “Рома”ни Европа лигасига олиб чиқиш имкони берилади!

"Олимпико"даги сўнгги голни урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!