"Олимпико"даги сўнгги голни урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Элдор Шомуродов “Рома”нинг жорий мавсумда “Олимпико”даги сўнгги голи муаллифи бўлди. “Венеция” дарвозасидан жой олган зарба биринчи навбатда римлик “бўрилар”ни шармандали мағлубиятдан қутқариб қолди. Шунингдек, Жозе Моуриньо шогирдлари ўзбек ҳужумчисининг аниқ зарбасидан кейин чемпионатни бешинчи ёки олтинчи ўринда якунлаб, келаси мавсум Европа Лигасида қатнашиш имкониятини сақлаб қолди.

Италия футболини ёритувчи www.calciomercato.com сайти мутахассислари учрашувда қатнашган “Рома” ўйинчиларнинг ҳаракатларини баҳолаб чиқди. Энг юқори баллардан бири ярим соат ўйнаган Шомуродовга тегишли бўлгани табиий.

230846508-949ef6ca-fdea-457d-996e-a0aa881feb70

Руи Патрисио 6 балл:

Голда унинг айби йўқ. Кутилмаган зарба эди ва қайтариш имконсиз бўлди. Кейин бир вазиятда жамоасини қутқарди. Унга иш у қадар кўп бўлгани йўқ.

Мараш Кумбулла 5,5 балл:

Гол киритилган вазиятда у ҳам ғафлатда қолди. Кейин ўзини ўнглаб олиб, ҳужумларга қўлишга ҳам ҳаракат қилди.

Стефан Эл-Шаарави 6 балл:

Кумбулланинг ўрнига тушган “Фиръавн” яхши ўйнади, лекин ҳал қилувчи паллада унга аниқлик етишмаяпти.

Крис Смоллинг 6,5 балл:

Смоллинг ҳимоячилар орасида ҳар бир тўп учун курашиши билан ажралиб турди. Англиялик футболчи жамоадошларининг хатосини ҳам тўғрилади.

Рожер Ибаньес 4,5 балл:

45 сонияда гол урган рақиб футболчиси Окереке келганини билмай қолди. Хатодан кейин ҳам ўзини ўнглаб ололмади. Фонсека давридаги Ибаньесни эсга солди.

Эйнсли Мейтленд-Найлс 5 балл:

Англиялик ярим ҳимоячи кучли зарбасини рақиб посбони оёғи билан қайтарган биттагина вазиятда кўзга ташланди холос.

Рик Карсдорп 5,5 балл:

Эйнсли ўрнига тушиб, ундан яхшироқ ўйнади. Бироқ англиялик ўйинчидан кўпроқ хато ҳам қилди.

Жордан Верету 4,5 балл:

Франциялик легионер жуда кўп позицион хатоларга йўл қўйди. “Олимпико”ни анча хавотирга солди. Ҳаракатлари ишончли чиқмади.

Элдор Шомуродов 6,5 балл:

Веретунинг ўрнига тушганидан кейин ҳам кўзга ташланмай юрди. Юзага келган вазиятдан чиройли фойдаланди. Жуда қийин гол ва жамоасига бир очко келтирди. Элдорнинг ҳаракатлари ғалаба учун камлик қилди.

Брайан Кристанте 6 балл:

Рақиб футболчиси Маттиа Арамунинг бир неча марта уни алдаб ўтишига қаршилик қилолмади. Лекин Веретудан фарқли рақишда анча аниқ ўйнади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирди.

Леонардо Спинаццола 6 балл:

Леонардо 380 кунлик айрилиқдан кейин майдонга қайтиб, ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. Маҳорати бор, лекин спорт формасини ҳам шунга яраша тиклаб олиши керак.

Никола Залевски 6.5 балл:

Рақибнинг қарши ҳужумларини қайтарди ва римликлар ҳужумини ташкил қилишда фаол бўлди.

Карлес Перес 6 балл:

Баъзан шошиб қолгани панд беряпти. Ҳаракати яхши.

Лоренцо Пеллегрини 6.5 балл:

Жуда фаол ўйнади. Ўйин охирида жамоасини голдан қутқариб қолди.

Тэмми Абрахам 5 балл:

Ўзи гол урмоқчи бўлиб, хавфли вазиятларни барбод қилди. Пеллегринига қулай тўп ошириш имконияти борлигида пас бермади.

68b2bb1d7d97a23f1497281434c2d6c7

Жозе Моуриньо 5,5 балл:

“Рома”нинг хаёли Тиранадаги учрашувда. Баъзи ўйинчилар жисмонан толиққанига эътибор қаратмаяпти. Бу ўйинда Моуриньодан омад очиқча юз ўгирди.

Шомуродов Моуриньони шармандаликдан қутқарганидан кейин Жозе нималар деди?

Шомуродов “Венеция”ни қуйи лигага жўнатворди!

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

Шомуродов ва Перес ўрнига “Рома” иккита зўр ҳужумчи оляпти!

Моуриньо келишилган ўйинларга кўнмади

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!