Шомуродов “Рома”га қайтиши учун Моуриньо қандай шарт қўйган?

Янги мавсумни “Кальяри”да бошлайдиган Элдор Шомуродов мухлису мутахассислар диққат марказида турибди.

Ўзбек легионерининг А Сериядаги дебюти ёрқин чиққан эди. “Женоа”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб, катта клублар эътиборига тушган Элдор Шомуродовнинг кейинги фаолиятида пасайиш кузатилди. “Рома” ва “Специя”даги давр ўзбек ҳужумчисига кутилган муваффақиятни келтирмади.

Энди “Кальяри”да, машҳур мураббий Клаудио Раньери қўл остида Элдорнинг фаолиятида кескин бурилиш бўлиши кутилмоқда.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

Шомуродов Tuttosport нашрига берган интервьюсида ҳозирги ҳолати ва келажакдаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўқув-машғулот йиғини ҳақида

Мен бу жамоада, бу ердаги йигитлар ва мураббий билан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Таътил узоқ бўлди, бир ойга яқин ҳордиқ чиқардик. Келганимдан кейин дастлабки кунлар қийин ўтди, лекин ҳозир ҳаммаси анча яхши ва мен ўзимни тетик ҳис қиляпман. Мен чемпионат тезроқ бошланишини интизорлик билан кутяпман.

Клаудио Раньери ҳақида

Бош мураббий Клаудио Раньерининг таъсири жуда яхши сезиляпти. Мавсум энди бошланяпти. У мендан жисмоний ҳолати ҳақида сўраган эди. Ўзимни ҳар тарафлама яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қиляпман.

Мақсадлари ҳақида

“Женоа”да ўйнаган даражамга чиқишим керак. Бу психологик томондан муҳим аҳамият касб этади. Мен ўзимни кучли ҳис қилардим, аниқ мақсадларим бор эди. Ўзимга ишонч кучли эди. “Кальяри”да яна ўша ҳолатга қайтишим учун ҳамма нарса етарли.

Биринчи навбатда, тажрибали ва яхши тайёргарликка эга мураббий бор. Асосийси, клубда менга ишонишяпти, яхши жамоа жамланган, уларнинг иштиёқи баланд.

Кўп мухлислар йиғин вақтида ҳам бизларни қўллаб-қувватлаш учун машғулотларга келди. Майдонда ҳам, меҳмонхонада ҳам ёнимизда улар. Улар ўтган мавсумда жамоанинг юқори дивизионга қайтишида муҳим роль ўйнаганини ҳис қилдим. Жамоада ўзаро тушуниш ва бир бирига ишонч бор.

Жамоадошлари ҳақида

Жамоага мослашишимга ким кўпроқ ёрдам беряпти? Бу саволга Эдоардо Гольданига, деб жавоб бераман. Мен уни “Женоа”да ўйнаган давримдан яхши биламан. Кейин жамоадаги катта ўйинчилар кўмаклашяпти. Масалан, Паволетти.

Ўзининг вазифаси ҳақида

Жамоа иккита ҳужумчиси билан ўйнаса, менга анча енгил бўлади. Мен ҳар доим шу схемада ва дарвозага яқин ўйнаганман. Агар уч нафар ҳужумкор футболчи билан ўйнасак, мен чап қанотда қолишим керак. Тўпни олиб юриш ва кенг майдон бўйлаб ҳужум уюштириш учун менга бироз вақт керак бўлади. Бу энди бошқа масала.

363385278_833791494774872_1673561193202105631_n

Голлар ҳақида

Асосий мақсадим – “Кальяри”га ёрдам бериш. Улар мени ўз сафига қўшиб олди ва катта ишонч билдиряпти. Бунга жавобан мен ҳам жамоа муваффақиятига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Голлар сонига келсак, ўзимнинг мўлжалим бор, лекин уни сизларга айтмайман.

Моуриньонинг талаби ҳақида

Биз Жозе Моуриньо авваллари менинг салоҳиятим ҳақида гаплашганмиз. "Специя"га кетишимдан олдин у менга кўп гол уришим кераклигини ва жамоага ёрдам бериш учун янада кучли бўлиб қайтишим лозимлигини айтди. 

Бу ёз Жозе Моуриньодан ҳеч қандай хабар бўлмади. Лекин у менга фақат ғалабага эътибор қаратишни, доим ғалаба ҳақида ўйлашни, ҳар қандай ҳолатни ғолиблик нуқтаи назаридан таҳлил қилишни ўргатганини унутмайман.

Премьер-лига клуби нега айнан ўзбек легионерини трансфер қилганини очиқлади

Шомуродов Европани забт этишга йўл олган ўзбек футболчисига катта баҳо берди

Файзуллаев ЦСКА вакилларига қайси позицияларда ўйнашини айтди

“Ланс” режаси ўзгарди: Ҳусановга аталган жойда энди бошқа ҳимоячи ўйнайди

Бу ерда Шомуродов ҳақида яхши гаплар бўляпти

Машҳур мураббий Шомуродовга баҳо берди

Файзуллаевнинг ЦСКАга трансферига нима халақит қиляпти?

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!