Шомуродов учта жамоага қарши ўйнайди
“Женоа” янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини Австрияда давом эттирмоқда. Давиде Баллардини шогирдлари ушбу ўқув-машғулот йиғини давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Мураббийлар штаби айни пайтда 27 нафар футболчи билан жисмоний, техник-тактик ва руҳий тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.
Генуяликлар биринчи назорат учрашувини “Штубай” жамоасига қарши ўтказади. Бу баҳс 17 июль куни ташкиллаштирилади.
24 июлгача давом этадиган йиғиндаги кейин ўйин 21 июлга белгиланди. Шу куни Шомуродов жамоаси Австрия чемпионати вакили “Ваккер Инсбрук” футболчиларига қарши майдонга тушади.
“Женоа” июль ойининг охирги кунида Бундеслига вакили “Майнц-05” жамоаси билан куч синашиши режалаштирилмоқда.
Фикрлар