Шомуродовга Римдан кайфиятни кўтарадиган ажойиб янгилик!

TIGGO 2 PRO

Италия А Сериясининг барча – 20 та жамоаси ФИФА кунлари муносабати билан терма жамоаларга жами 184 нафар футболчини кузатиб қўйди.

Элдор Шомуродов ўйнаётган “Рома” клуби ҳам ҳамюртимизни қўшиб ҳисоблаганда Европа, Осиё, Африка, Америка қитъалари мамлакатларини турли терма жамоаларига жами 11 нафар ўйинчи жўнатди.

“Рома” фаолиятини ёритиб келаётган vocegiallorossa.it нашри жамоанинг ҳозирги таркиби вакиллари орасидан халқаро майдонда  энг кўп ўйин ўтказган футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

- Жорий мавсум учун ФИФА кунлари муносабати билан охирги икки ҳафталик танаффус давом этяпти. “Рома” бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган ўйинчиларининг фаолиятини фахр билан кузатиб боряпти. Клуб ўз футболчиларининг ватанлари олдидаги бурчларини муваффақиятли бажариб, Тригорияга соғ-саломат, юқори кайфиятда қайтишларини кутяпти, - деб ёзди vocegiallorossa.it нашри.

Элдор Шомуродов

Ушбу портал тузган янгича рейтингда биринчи ўрин Элдор Шомуродовга насиб қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов халқаро майдонда 79 та учрашув ўтказгани қайд этилган. “Рома” футболчилари орасида ҳеч бир футболчи легионеримизчалик халқаро майдонда кўп ўйинга тушмаган.

Бундан ташқари, 29 ёшли ҳужумчимиз “Рома” футболчилари орасида ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Шомуродов 41 та гол билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар бўлиб турибди ва яқин йиллар ичида унинг рекордини ҳеч қайси футболчимиз янгилай олмайи.

Матс Хуммельс

Германиялик ҳимоячи Элдордан етти ёш катта ва халқаро майдондаги фаолиятини беш йил эрта бошлаган бўлса-да, халқаро майдондаги учрашувлар сони бўйича ортда қолди. Хуммельс сўнгги 15 йил ичида ўз юрти бош жамоаси таркибида 78 та учрашувда иштирок этган ва рақиблар дарвозасини беш марта ишғол қилган.

Энг муҳими – машғур ҳимоячи 2014 йили Бразилия мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва Европа чемпионати совриндори ҳам бўлган.

Леандро Парадес

30 ёшли аргентиналик юлдуз “Рома” футболчилари орасида халқаро миқёсдаги совринлари кўплиги билан мақтана олади. У 2022 йили Қатардаги жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Америка кубогида икки марта чемпиони ва бир бор совриндор бўлган.

Паредес бу кўрсаткичларга 2017 йилдан бери жами 70 та учрашувда қатнашиб эришган. Ярим ҳимоячи ҳисобида бешта гол ҳам бор.

Кучли учлик билан ҳам танишиб олдик. Кейинги ўринларда қайд этган футболчилар пешқадамларга етиб олиш учун ҳали анча ҳаракат қилишларига тўғри келади.

Хусусан, Зеки Челик Туркия терма жамоаси сафида 53 маротаба халқаро учрашув ўтказган. Римликларнинг қолган бирор футболчиси элликталик довонни забт этмаган.

Улар билан танишинг:

Брайан Крстанте Италия терма жамоасида 43 та ўйин, 2 та гол.

Пауло Дибала Аргентина терма жамоасида 40 та ўйин, 4 та гол.

Сауд Абдулҳамид Саудия Арабистони терма жамоасида 38 та ўйин,  1 та гол.

Лоренцо Пеллегрини Италия терма жамоасида 36 та ўйин, 6 та гол.

Артём Довбик Украина терма жамоасида 35 та ўйин, 11 та гол.

Стефан Эл-Шаарави Италия терма жамоасида 32 та ўйин,7 та гол.

“Рома” футболчиларидан ивуарлик Эван Ндика 16, даниялик Виктор Нельссон 16, италиялик Жанлука Манчини 14, бельгиялик Алексис Салемакерс 13 та халқаро ўйинда қатнашган.

Франциялик Мануэль Коне (4 та)  нидарландиялик Девайн Ренш (2), дарвозабонлардан италиялик Пьерлуижи Голлини, сербиялик Миле Свилар ҳамда италиялик ҳужумкор футболчи Николо Пизилли ўз мамлакати миллий терма жамоасида биттадан ўйин ўтказган.

Эрон билан тўқнашув олдидан Файзуллаевга қандай баҳо беришди?

Италияда Шомуродов ва Баҳодир Жалоловнинг кутилмаган учрашувига қандай муносабат билдиришди?

Легионеримиз фанатлар эътирозига яна жавоб берди

Ҳусановни 16 ёшида ким танирди, биз 16 ёшли футболчини “Челси”га трансфер қилдик!

 

Легионеримиз – “Реал”га гол уриб ҳам ишсиз қолиш мумкин...

Ҳусановга яхши янгиликлар...

Шомуродов Раньеридан муҳим хабар кутяпти!

Шомуродов айбини ювишга тайёр!

Гвардиола Ҳусановдан нималар кутяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Feruzjonbek
25/03/2025 10:16
Bitta mavzuni qayta qayta tashayvermanglar