Шомуродовга зўр харидор чиқди. Бу вариант Элдорга ҳам ёқиши аниқ!

Элдор Шомуродов мураккаб даврни бошдан ўтказмоқда. 28 ёшли ҳужумчи оғир жароҳат олган. Клубдаги ишлари юришмаётгани етмагидан Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

Сречко Катанец бошқараётган жамоа Қатардаги мусобақанинг биринчи ўйинида Шомуродовсиз анча қийналганини кўрдик. Ҳамюртларимиз Сурия терма жамоаси дарвозасига биринчи аниқ зарбини иккинчи бўлим охирларида йўллай олди холос.

Анчадан бери “Кальяри” ҳужум чизиғига янги ҳужумчи олиб келиш масаласини ҳал қилмоқчи бўлиб юрибди. Жамоа бош мураббий Клаудио Раньери янги ижрочи олиш учун аввал таркибдаги бирор футболчидан воз кечиш кераклигини таъкидлади.

Яқингача чиқиш учун номзод Андреа Петанья ва Элдор Шомуродов бўлиб турганди. Бу икки ўйинчи жамоада энг катта маош олиши ҳам улар қолганлардан кўпроқ самара келтириши кераклигини билдиради.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

Андреа Петанья ўтган турда кучли тўртликка кириш учун курашаётган “Болонья” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг муҳим ғалабасига катта ҳисса қўшди ва жамоага керак ўйинчи эканини исботлашга киришди.

Ҳозирча, “Кальяри” ҳужумчиларидан фақат Элдор Шомуродов голлар ҳисобини очгани йўқ. Энди формасини тиклаб олган жароҳат олиб сафдан чиққани вазиятни янада мураккаблаштиради.

Шунга қарамай, Шомуродовни ўз сафида кўришни истайдиган жамоа пайдо бўлди. Бу Элдор учун қадрдон клубга айланиб қолган "Женоа"дир.

“Женоа” ҳам ўтган йили “Кальяри” билан бирга қуйи лигадан А Серияга кўтарилган эди. Альберто Жилардино жамоасининг ишлари сардинияликларникидан анча яхши. Жамоа 22 ояко тўплаган ҳолда 12-поғонага жойлашган.

Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, генуяликлар қишки трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилган. Мавсум охиригача ижарага олинадиган биринчи номзод сифатида Элдор Шомуродов номи келтирилмоқда.

“Женоа” ва Элдор Шомуродов ўртасида янги ҳамкорлик бўйича алоқалар йўлга қўйилаётганини яна бир неча манба, хусусан, romapress.net, skysports.com сайтлари ҳамда  “Il Secolo XIX” нашри ҳам тасдиқлади.

Италиянинг энг қадимий жамоаси “Женоа” Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги илк клуби ҳисобланади. Генуяликлар 2020 йили ўзбек футболчисини Россиянинг “Ростов” жамоасидан трансфер қилган эди. Легионеримизнинг трансфери бу клубга бонуслар билан бирга 9,5 миллион еврога тушган.

Шомуродовнинг юлдузли онлари ҳам айнан “Женоа”да ўйнаган даврга тўғри келади. Италиядаги илк мавсумида Элдор А Серия ва Италия кубогида жами 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва иккита ассист ёздириб қўйган.

original (1)

Ўзаро ҳамкорлик генуяликларга ҳам катта фойда келтирган. Шомуродовнинг трансфери орқали “Женоа” 18 миллион евро ишлаб олган.

Айни пайтда Шомуродов оғир жароҳатидан даволаняпти. Маълумотларга қараганда, 28 ёшли форвард январь ойи охири ёки февралнинг бошида майдонга қайтади. Агар томонлар ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эриша олса, Генуядаги футбол ишқибозларининг ёқимтойига айланиб қолган Шомуродов яна “Женоа”да тўп тепиши мумкин.

Файзуллаевдан хавотир олманг!

Легионеримиз Ўзбекистонга эмас, Туркияга кетди!

Машҳур клуб Файзуллаевнинг шериги бўйича музокара бошлади

Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!

Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
16/01/2024 17:38
Bu kunning eng zo‘r xabari
Искандар Нарзикулов
16/01/2024 17:37
Кольярида колгани макулрок уйокдан бу йокга сакрашдан нима фойда