Легионеримиз Ўзбекистонга эмас, Туркияга кетди!

Россия Премьер-лигаси дебютанти – “Рубин” чемпионатнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида янги илдаги илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.

Қозон шаҳри клубининг матбуот хизмати мураббийлар штаби томонидан йиғинга таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

0a86-9f214cb39dc31c093f68baf82505ae69

Унга кўра, Туркия йўл олган таркиб қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар: Юрий Дюпин, Егор Шамов, Никита Янович, Никита Корец.

Ҳимоячилар: Дмитрий Кабутов, Игор Вуячич, Урош Дрезгич, Егор Тесленко, Алексей Грицаенко, Александр Мартынович, Валентин Пальцев (кўрикдаги ўйинчи), Мацей Рибус, Илья Рожков.

Ярим ҳимоячилар: Олег Иванов, Александр Зотов, Марат Апшацев, Угочукву Иву, Александр Ломовицкий, Руслан Безруков, Умарали Раҳмоналиев, Валентин Вада, Никола Чумич, Лазар Ранджелкович, Дарко Йевтич, Леон Мусаев.

Ҳужумчилар: Жоэль Фамейе, Мирлинд Даку.

“Рубин” раҳбарияти янги йил арафасида тўрт нафар футболчиси – Умарали Раҳмоналиев, Александр Ломовицкий, Игорь Коновалов ва Леон Мусаевни бошқа жамоаларга ўтказиб юбориши ҳақида маълумот чиққан эди.

Хусусан, клуб раҳбарияти 20 ёшли Умаралига мунтазам ўйин амалиёти кераклиги учун уни ижарага жўнатишга қарор қилган.

Туркияга йўл олган футболчилар орасида жамоадан кетиши кутилаётган ўйинчилардан фақатгина Игорь Коновалов кўринмаяпти. Қолганлар хорижий машғулотларда қатнашади.

“Рубин” бош мураббийи Рашид Раҳимов тўрт футболчисини қўйиб юбориши ҳақида хабарлар тарқатилганидан кейин Умарали Раҳмоналиевга таклифлар туша бошлади.

Хусусан, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардорини Россия чемпионати биринчи лига жамоаси “Акрон” ўз сафида кўрмоқчи.  Журналист Сергев Ильевнинг маълум қилишича, тольяттиликлар “Рубин”дан  ўзбек футболчисининг трансфер маълумотларини сўраган. “Акрон” жорий мавсумда Премьер-лига йўлланмаси учун курашмоқда ва таркибини кучайтирмоқчи.

Бундан ташқари, Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистонга қайтиши кутилганди. Айрим оммавий ахборот воситалари истеъдодли футболчи “Оимпик” жамоасига қўшилиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатди.

Маълумки, Тимур Кападзе бошқараётган “Олимпик” Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўзаги ҳисобланади.

Бироқ, Раҳмоналиевнинг “Рубин” сафида Туркияга йўл олгани трансфер масалалари ҳали очиқ эканидан далолат беради.

“Рубин”даги яна бир легионеримиз Рустам Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатардаги Осиё кубогида иштирок этаётгани боис, клуб йиғинларидан озод этилган.

06eba5c2e6cd6857adaf6e6b18ef0840

“Рубин”нинг Белек шаҳридаги йиғини 26 январга қадар давом этади. Қозонликлар 22 январь куни Сербиянинг “Напредак” ва 26 январда Болгариянинг “Славия” жамоаси билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Машҳур клуб Файзуллаевнинг шериги бўйича музокара бошлади

Файзуллаевга устози янги вазифа юклади

Ўзбекистондан Осиё кубогида сюрприз кутишяпти!

Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!

Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!