Шомуродовни қўлдан чиқмасин!

Туркия чемпиони “Галатасарой” таркибини кучайтириш мақсадида “Рома” раҳбарияти билан Элдор Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда.

“Рома” таркибда катта ўзгаришлар қилишга уриняпти. Спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо келаси мавсум фойдаланмайдиган ўйинчиларни бирин-кетин бошқа жамоаларга сотиб юбормоқда.

Жумладан, Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги жойи кафолатланмаган. Ҳозирча, аниқ таклифни “Галатасарой” жамоасигина берди.

c5f328b1d14f12b14d6d25f8014ed25c

Ижтимоий тармоқларда “Рома” мухлислари Шомуродовнинг Истанбул клубига трансферини кенг муҳокама қиляпти.

Sports.uz сайти эътиборингизга римлик футбол ишқибозларининг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

Pruzzo:

Тьягу Пинто “Галатасарой”га сотиб олиш ҳуқуқини 15 миллион еврога ўтказиши керак. Мен январда турклар Шомуррдовни сотиб олишига аминман. Чунки Элдор Туркияда кўп гол ура олади. Агар ўзбек ҳужумчиси ўз ўйинини топиб олса, гол уришини кўрасизлар. Муҳими, ҳамма голлари чиройли чиқади.

Solide realtà ex Sogni di Latta:

Элдор асосий таркибга лойиқ ўйинчи аслида. Майдон ичкарисидан ҳужум қилишни ёқтиради. Турклар Конференция лигасида “Трабзонспор”га урган голини ҳали ҳам унутмаган бўлса керак.

Fabrizio 66:

“Рома” Элдорни ижарага бериб, Туркия чемпионатида ишлари юришиб кетишини кутади. Кейин эса, яхшироқ нархга сотиб юбориш мумкин.

Erik971:

Туркияда Эннер Валенсия 29 та, Мауо Икарди 22 та, Фабио Борини 19 та гол урди. Шомуродов суперфорвард эмас,  Жеозе Моуриньо унга “Рома”да тактик позицияси бергани йўқ. Лекин шунга қарамай, Элдор кам вақт ажратилган паллада ҳам гол уришини инобатга олсак, Туркияда ўзбек ҳужумчиси ўша Боринидан кўп тўп кирита олади.

Гап лигалардаги ўйин услубида. Масалан, Икарди Италияда, айниқса, “Рома”да Шомуродовнинг натижаларини ҳам қайд этолмайди, менимча.Мауро Икарди, баъзи ўйинларда учталаб гол уриши мумкин. Лекин “Интер”дек кучли клубларда 90 дақиқа ҳеч нарса қила олмаганини ҳам кўрганмиз.

Teofilatto:

Ўтган йили Николо Дзаньолони арзон бериб қўйганимизни инобатга олиб, бой берилган маблағни Шомуродовнинг трансферига қўшиб юбориш керак.

CUCS:

Шомуродов “Рома”нинг асосий таркибида ўйнай олмайди. Имконият берилишини икки йил кутдик.

Mou100:

Биз ўйинчиларни бериб юбораверсак, уларни олишдан нима наф? Бирорта футболчидан пулини чиқарадиган даражада фойдаланмадик.

JOHAN CRUIJFF:

Моуриньо иш услубини ва муносабатини ўзгартирмаса, кейинги келадиган ҳужумчининг ҳам аҳволи худди шундай бўлади.

Zenone:

Шомуродов трансфери Рим ва Истанбул ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайди.

Malta:

Шомуродов бу йил камида 14 та гол уришинг керак. Кейин қолганлар тиз чўкади.

Monika:

Ҳужумга янги номлар келмаса, Андреа Белотти, Ола Сольбаккен ва Элдор Шомуродов билан қолишимиз керак. Олдинда бир неча мусобақа бор.

Vegemite:

Шомуродовни ҳужум чизиғи янги ўйинчилар билан тўлдирилгандан кейингина бошқа жамоага жўнатиш мумкин. Ҳозир, ўзбек легионерини жамоада сақлаб қолиш керак. Трансфер бозори ёпилиш арафасида унга харидор кўп бўлади.

Pruzzo:

Менга Шомуродов ҳужумчи сифатида жуда ёқади. Унинг “Женоа” таркибида “Олимпико” стадионида ашаддий рақибимиз “Лацио”га урган голини ҳеч қачон унутмайман. Ўшанда роса мазза қилгандим.

3824c365-c4a8-4073-be1f-dce37ac370a1

M.M:

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Шомуродовни жамоада олиб қолиб, Белоттидан қутилиш керак. Агар Элдорга Белоттига берилган вақт тақдим қилинганида жамоа голсиз қолмас эди.

Легионерларимизнинг финалдаги рақиби аниқ бўлди

Ҳужумда Шомуродов ва Икарди!

Тўпурар легионеримизга қимматбаҳо рақобатчи келди!

Легионеримизнинг голи финалга йўл очди! Олдинда финал!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
10/07/2023 15:06
Маврино бер ўтсин, ўлей пул деб, Шомуродов ҳали вақти келиб Барса олади, ўшанда голларини санайсан, Маврино ҳоли пушаймон ейсан,
Azam Nazarov
10/07/2023 15:51
Ассалому алайкум!
Шомуродов Элдор,, Туркия,, га қараб отни ҳайда. Омадинг кутиб турибди. Газига бос......... Қайтма...... ..... Голлар ёмғирини ёғдириб ташла.