Шота Арвеладзе:

 “Пахтакор”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Грузия футболи афсонаси Шота Арвеладзе журналистларга катта интервью бериб, Шон Коннери, Луи ван Гал, Вахтан Кикабидзе каби машҳурлар билан муносабати, ҳаётидаги қувончли лаҳзалар, қамоқда ўтиргани, терговга тортилгани, ўлим таҳдиди ва бошқа кўплаб қизиқ воқеалар ҳақида гапириб берди.  

Шунингдек, Грузия, Голландия ва Шотландия чемпиони, “Пахтакор”ни чемпионлик сари етаклаган Шота Арвеладзе қуйидаги қизиқарли маълумотлар ҳақида ҳам мухлисларга ҳеч ким билмаган фактларни ошкор қилди:

  • Шота нега 23 ёшлигида Испаниянинг топ клуби таклифини рад этган?
  • Роналд де Бур уни “Аякс”даги илк машғулотида қандай қутқариб қолган?
  • Нега ван Гални дарвозабонсиз ўйнашга ундаган?

Sports.uz портали эътиборингиз интервьюнинг энг қизиқ қисмларини ҳавола этади.

Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! “Барса” юлдузидан футболка сўраб, пушаймон бўлганман (1-қисм)

Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! Роналд де Бур “Аякс”да мени шармандаликдан қутқариб қолганди (2-қисм)

Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! “Стрельцов етти йил ўтирган, сеники нима бўпти?” (3-қисм)

Шота Арвеладзе: “Бошим айланиб, юрагим санчар, қон қусардим” (4-қисм)

- Ҳамкорлигингиз нимадан бошланган?

- Мен ухлаб қолиб, биринчи машғулотга келолмадим. Танқид ва жаримага тайёр эдим. У “Калла пишдими?” деб сўради. У шунақа мураббий. Менга “Баъзан ҳордиқ машғулотдан яхши. Чарчадингми дам олиш керак”, - дерди.

unnamed_20

- Ван Галнинг  АЗ майдонига сунъий чим ётқизиш таклифига қандай муносабат билдирдингиз?

Менга синтетика ёқмайди. Унақа майдонда ўйнагандан кейин бўғинлар, белим оғрийди. Ван Гал билан пресс-конференцияда ўтирганимни эслайман. У сунъий қопламанинг ижобий томонларини бирма-бир санаб кетди. Мен ўрнимдан туриб: “Футболчилар ҳам гапирсин, ахир ўйнайдиган биз-ку”, - дедим. 

- Сиз нега ван Галга “Эксельсиор” билан дарвозабонсиз ўйнашни таклиф қилгансиз?

Ҳамма дарвозабонлар жароҳат олганди. Асосий жамоадагиси ҳам, иккинчи таркибдагиси ҳам. Ҳафта давомида дарвозабонларсиз шуғулландик. Посбонларни ўрнини ирландиялик бақувват йигит Стейнссон ва мен эгаллардик. Ўйинда дарвозани Стейнссон қўриқлайдиган бўлди. Кейин 19 ёшли футболчилар таркибидан битта дарвозабон олиб келишди.

Мен ван Галдан дарвозабонсиз ўйнашни сўрадим. Эртага ҳамма биз ҳақимизда бонг уради, дедим. У бу рақибга нисбатан ҳурматсизлик, дея кўнмади.

large_16

Дарвозани 18 ёшли болакайга топшириб биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу ўйинни ҳамма унутворди. Агар биз дарвозабонсиз ўйнаганимиз ҳозиргача эслаб юришарди.

- “Эксельсиор” билан бошқа ўйинни ҳам кўп эслайсиз...

- Ҳа, 2006 йилда “Эксильсиор” қуйи лигага равона бўлаётган эди. Биз уларни енгсак, чемпион бўлардик. Лекин, дарвозабонга қизиқ карточка ва пенальти... Биз ютқаздик. Кейинги йил мен ван Галга ассистент бўлди ва биз чемпионликни қўлга киритдик. Бизда Дембеле, Ари, де Зеув, Эл-Хамдауи ўйнарди. Мен АЗ лойиҳасида иштирок этганимдан мамнунман. Ҳозир у ерда ажойиб академия ва кўплаб талантли ёшлар бор.

- Сиз АЗдаги ўйин ва мураббийлик орасида бир йил “Леванте”да бўлдингиз. Нималар эсда қолди?

- Иккита операция туфайли мен бир нечта учрашувда майдонга тушдим холос. Фаолиятимни “Бернабеу”да якунладим. Чиройли бўлди. Ҳозиргача Педро Леон билан дўстмиз, у кейин “Реал”га ўтган. Шунингдек, “Леванте”да ҳимоячи бўлган дўстим Луис Рубиалес ҳозир Испания футбол федерация президенти.

- Вахтанг Кикабидзе сизга қанақа қариндош бўлади?

Онам томондан қариндош. Унинг фильмларини ёқтираман. “Куйинма”, “Мимино”. Режиссёр Гия Данелия, бастакор Кия Канчели, актёрлар Кикабидзе, Леонов, Мкртчян ажойиб.  Ҳақиқатан зўр. “Мимино”дан кўп нарса ўрганса бўлади.

uzn_1387179295

Янги йил олдидан Буба Константинович Тошкентга концертга келди. Гап йўқ. 82 ёшида, 6 йилдан бери диализда. Шунга қарамай, икки соат концерт берди.

- Сиз “Кайсериспор”ни бошқарганингизда ёрдамчиликка Герард ван дер Лемни чақирдингиз. У ван Гал билан ишлаб, “Аякс”ни чемпион қилишган. Нимаси билан эсда қолди?

- Зўр одам. Мен у билан “Аякс”нинг собиқ мураббийи ва ҳозир “Пахтакор”да менга ёрдам бераётган Ласло Ямбор орқали алоқа қилдим. Мен ван дер Лемга: “Бу менинг дастлабки мустақил ишим. Менга катта ёрдамчи керак. У томирида грузин қони жўш ураётган одамга  “Овозинги ўчир, ўтир ва эшит” дея олиши керак”, - дедим. Биз яхши ишладик, бешинчи ўринни эгаллаб, “Кайсериспор”ни  УЕФА кубогига олиб чиқдик. Ван дер Лем оилавий шароити туфайли Голландияга қайтди, мен эса “Қосимпошо”га ўтиб кетдим.

- Сиз бу жамоада 2013 йилда узоқ вақт иккинчи ўринда бордингиз. Кейин нега ортга чекиндинглар?

Кичик клубларга Туркиянинг грандлари билан курашиш жуда қийин. Лекин ўзаро учрашувларда биз уларнинг деярли барчасини мағлуб этдик. Мен клуб прездентига: “Биз биринчи ўриндамиз!”, -  дедим”.  “Қанақасига?”, - деб ҳайрон бўлди. “Биз “Галатасарой”, “Фенербаҳче”, “Бешиктош” ва “Трабзонспор”дан кейин биринчимиз!”, - дегандим.

- “Қосимпошо”дан кетишингиз ғалати бўлди. Охирги ўйинда нима бўлганди?

“Коньяспор” дарвозабони йиқилди, унинг жамоадошлари тўхтаб, тўпни майдон чиқариб юборишни сўради, лекин бизнинг Райан Донк қирқ метрдан дарвозага зарба йўллади. Мухлислар жумбушга келди. Мен шогирдларга бу адолатсизлик эканини айтиб, “Коньяспор”га гол ўтказиб беришни сўрадим. Йигирма дақиқадан кейин дарвозамизга пенальти белгилашди. Тўп ҳимоячимиз Сарининг қўлига жарима майдончасининг ташқарисида теккан эди. Мен уларнинг мураббийига қарадим, у менга ўзича шундай тушунтирди: “Биз лигани тарк этяпмизку”. Ўйиндан кейин мағлубият учун масъулиятни ўз бўйнимга олдим, клуб президенти кетишимни сўради. Мен у билан ҳали ҳам дўстман.

265781

- Клубларингиздан бирини тиббиёт марказининг раҳбари бошқарган экан. Айтишларича, у сизга тинимсиз маслаҳат берган.

- Менга эмас, ўйинчиларга. “Ундай тепма, нега бунақа тепасан?”. Мен ундан: “Сен гинекологга ҳам маслаҳат берасанми? Хирурггачи?”,  - деб сўрадим. “Йўқ”, деди. “Унда нега футболчиларга жаримани қандай тепишни ўргатмоқчи бўляпсан?”,  - дедим.  

- Сиз келгандан кейин “Пахтакор”га мухлислар ташрифи ошдими?

- Албатта. Ҳозир 20 мингга яқин мухлис келяпти.  Осиё чемпионлар лигасида 30 минг одам стадионни тўлдиряпти. Яқин келажакда Осиёдаги энг зўр стадионлардан бирини очамиз. Мухлислар сони янада ошади. Менга “Пахтакор” раҳбарлари футбол билан яшаётгани, бошқаларнинг ҳам фикрини инобатга олаётгани ва мураббий қийинчиликка дуч келса доимо ёрдамга тайёрлиги ёқмоқда.

photo_2020-02-10_21-50-19-xl

- Тошкентга кўчиб ўтгандан кейин ўзбек ошхонасини грузинларникидан устун қўйдингиз. Айнан қайси таом ёқди?

- Менга ҳаммаси ёқади. Шунчалар ёққанидан энди камида беш килога озишим керак.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)