Шу иш амалга ошса, Ҳусанов Ямал билан бирга ўйнайди!

TIGGO 2 PRO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” жорий мавсумдаги инқирозлардан кейин таркибини жиддий тарзда кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола асосан ёш ўйинчилардан таркиб топган кучли ва рақобатбардош янги жамоа шакллантиришга бел боғлаган.

Ана шу мақсадда, қишки трансферлар даврида “Манчестер Сити” 210 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаб, Европанинг турли клубларидан Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес, Умар Мармуш ҳамда Бразилиядан Виктор Рейсни олиб келди.

Янгиланиш ва ислоҳотлар ёзда ҳам давом этади. Хосеп Гвардиола ўз жамоаси сафида қатор грандлар нишонида турган қимматбаҳо футболчиларни жамламоқчи. Сўнгги пайтда “шаҳарликлар” Флориан Вирц ҳамда Родриго Гоэс каби юлдузларга оғиз солаётгани ҳақида маълумотлар тарқатитилаётган эди.

Энди нуфузли манбалардан бири – Fichajes нашри “Манчестер Сити” жаҳон футболининг энг зўр иқтидорларидан Ламин Ямалга даъвогарлик қилаётгани ҳақида ёзмоқда.

Манбага кўра, манчестерликлар “Барселона”га 17 ёшли футболчини сўраб мурожаат йўллаган ва бу трансфер учун 275 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилган.

Ҳозир “Барселона”нинг молиявий аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Ламин Ямалнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Каталония клуби хўжайинлари бу футболчи ёзда 18 ёшга тўлганида унга янги шартнома беришни режа қилган эди.

Лекин клубнинг иқтисодий аҳволи Ламин Ямал ва дарвозабон Войцех Шчеснига янги битим беришга халақит қиляпти. Молиявий фэйр-плей қоидалари бузилмаслиги учун “Барселона” бу икки юлдуз билан ҳамкорликни узайтиришдан аввал қайсидир қимматбаҳо футболчисини сотиб юборишига тўғри келмоқда.

“Манчестер Сити” мутасаддилари “Барселона” атрофида вужудга келган ушбу мураккаб вазиятдан унумли фойдаланиб, Ламин Ямал трансферини ташкил қилишга тайёр турибди.

Агар “шаҳарликлар”нинг режаси амалга ошса,  бу футбол тарихидаги энг катта трансфер бўлади. Ҳозирги рекорд ҳам “Барселона” номи билан боғлиқ. 2017 йили каталонияликлар бразилиялик ҳужумчи Неймарни 222 миллион евро эвазига “Пари Сен-Жермен”га трансфер қилган эди. Ўшанда ҳам каталонияликларнинг бу савдо кутилмаган трансфер сифатида баҳоланган.

Экспертларнинг таъкидлашича, Ламин Ямалнинг трансфери “Барселона”га катта ёрдам бўлиши ва клубнинг молиявий муаммоларига ечим бўлиши мумкин. Айрим мутахассислар эса, каталонияликлар ҳар қандай вазиятда ҳам ёш юлдузини қўйиб юбормаслигини айтмоқда.

Хуллас, яқинлашиб келаётган трансфер бозори жуда қизғин бўлиши ва катта трансферлар амалга ошиши кутилмоқда. Кутамиз, томонлар қандай қарорга келишини албатта вақт кўрсатади.

Хушхабар: Шомуродовнинг келажаги ҳал бўлди!

17 ёшли бақувват футболчимиз Ҳусанов ортидан боради!

Ана холос: Ҳусановни қўллаб келган Холанд тез орада “Сити”дан кетадиган бўляпти

“Рома” фанатлари суперголдан кейин Шомуродов ҳақида нималар деяпти?

Шомуродов “топ-3”да! Элдор керакмас ўйинчидан қаҳрамонга айланди
Шомуродов “қурбонлари” қаторига “Ювентус”ни ҳам қўшди! Элдор қайси жамоаларга нечта гол урган?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
10/04/2025 00:43
Хусанов борми ситида куринмайди