Хушхабар: Шомуродовнинг келажаги ҳал бўлди!

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг клуб миқёсидаги ишлари юришиб қолди. 29 ёшли форвардимиз бош мураббий Клаудио Раньери қўл остида “Рома”га натижа келтираётгани асосий ўйинчилардан бирига айланди.

Айниқса, Шомуродовнинг 2025 йилда А Серия ва халқаро миқёсдаги мусобақалардаги ўйинлари, натижалари ва кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгараётгани қувонарли.

Клаудио Раньери ҳам ўзбек футболчиси аслида ҳар бир учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушишга муносиб экани, учрашувларда меҳнаткашлиги билан ажралиб туриши ва жамоавий ўйини орқали натижа келтираётганини кейинги пайтда жуда кўп бора таъкидламоқда.

Бу маваффақиятлар ортидан “Рома” клуби Элдор Шомуродовнинг амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтирди.

Бир неча нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, ўзбек футболчисининг 2026 йилнинг 30 июнигача имзоланган шартномаси яна бир йилга чўзилди.

Клуб яқинда Николо Пизилли ва Леандро Паредес билан янги шартномани расмийлаштирганидан кейин Элдор Шомуродов билан ҳам ҳамкорликни янги талаблар асосида  мустаҳкамлаб қўйди. Янги битимга кўра, ҳужумчининг маоши аввалгисидан пасайтирилади. Бу клубнинг маошлар фондини қисқартириш ва молиявий босимларни камайтириш борасида олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлари асосида амалга оширилди.

- Элдор охирги пайтда самарадорлиги ўсаётганига қарамай, “Рома”да узоқроқ қолиш учун йиллик маошининг 1,3 миллион евродан 1 миллион еврога туширилишига розилик берди, - деб ёзмоқда romaforever.it сайти мухбири Мелисса Ландолина.  

Италия футболи бўйича экспертларнинг таҳлилига кўра, “Рома” раҳбарияти шу мавсумнинг ўзида икки бор ўзбек футболчисидан қутилишга ҳаракат қилиб кўрганди. Дастлаб, Шомуродовнинг МЛСнинг “Атланта Юнайтед” жамоасига трансфери ўхшамай қолди.

Қишда римликлар ҳамюртимизни “Венеция”га жўнатмоқчи бўлди. Бироқ Европа лигасида “Айнтрахт” дарвозасига киритилган гол Элдорни Римда қолишига сабаб бўлди. Клаудио Раньери ўша баҳсдан кейин ўзбек шогирдини “Рома”да қолишини тасдиқлади ва трансферни блоклади.

73 ёшли кўпни кўрган мураббий адашмаган экан. Шомуродов мураккаб вазиятларда захирадан майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан римликларга қимматли очколарни келтирмоқда. Унинг ёрдамида “Рома” Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттириш имконига эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрида Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов” сафидан Италиянинг энг қадимий клуби “Женоа”га кўчиб ўтган эди. Дебют мавсумидан кейин “Рома” ўзбек ҳужумчисини ўз таркибига қўшиб олди.

Transfermarkt порталига кўра, легинеримиз трансфери пойтахтликларга 19,6 миллион еврога тушган. Элдор аввалги мавсумларда ижара асосида “Специя” ва “Кальяри” жамоаларида ҳам ўйнаб келди.

Умуман олганда, Шомуродов А Серияда ҳозиргача 122 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига ўн бир марта голли пас узатган.

Бундан ташқари, Шомуродов 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозиргача 80 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 41 та гол ёздириб қўйган. Элдор терма жамоамиз тарихидаги энг зўр тўпурар ва гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади.

Шомуродовга янги миссия юкланди!

Шу иш амалга ошса, Ҳусанов Ямал билан бирга ўйнайди!

17 ёшли бақувват футболчимиз Ҳусанов ортидан боради!

Ана холос: Ҳусановни қўллаб келган Холанд тез орада “Сити”дан кетадиган бўляпти

“Рома” фанатлари суперголдан кейин Шомуродов ҳақида нималар деяпти?

Шомуродов “топ-3”да! Элдор керакмас ўйинчидан қаҳрамонга айланди
Шомуродов “қурбонлари” қаторига “Ювентус”ни ҳам қўшди! Элдор қайси жамоаларга нечта гол урган?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rest Lover
10/04/2025 22:19
Eldorni omadini bersin! Oladigan puliga Alloh barakasini bersa, hamma boshqa shartnomalardan a'lo ish bo'lgan bo'ladi
&
Азизжон
10/04/2025 00:42
Шома маладец Хусанов тинчиб кетди бирор янгилик борми