“Спартак” Ўрунов ҳурмати учун ўзбек тилида саҳифа очди

Россия премьер-лигаси етакчиларидан бўлиб турган “Спартак” расмий Twitter каналида ўзбек тилида саҳифа очганини маълум қилди.

- Клубимизга бўлган муҳаббат бутун дунёдаги мухлисларимизни бирлаштиради. “Спартак”нинг ўзбек тилидаги аккаунтини қабул қилиб олинг!, - дейилади клуб баёнотида.

“Спартак”нинг ўзбек тилидаги саҳифаси Остон Ўруновнинг ушбу клубга ўтгани муносабати билан очилгани ҳеч кимга сир эмас. Футболчимиз Россия чемпионатида уч марта майдонга тушди. Мамлакат кубоги доирасидаги дебют учрашувида эса “Родина” дарвозасига чиройли гол урди.

19 ёшли футболчимиз “Спартак”нинг ўзбек тилидаги аккаунти орқали мухлисларга мурожаатини эълон қилди.

“Спартак”нинг ўзбек тилидаги аккаунти билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Ўрунов адолатсизлик қурбоними?

“Спартак”да бу ишни фақат Ўрунов уддалайди. Уни кўпроқ ўйнатинг!

Ўрунов, ўйнасанг Рой Кин ёки Гаттузодек ўйна!

 Ўруновнинг ўйинини ўзгартирманг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!