Суперўйин кўрсатган Файзуллаев қандай баҳоланди, Аббос ғалабадан кейин нималар деди?

Россия кубоги гуруҳ босқичи тўртинчи турида ниҳоят ЦСКА футболчилари йигирма мингдан зиёд мухлислар кўз ўнгида “Краснодар” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу баҳс “армиячилар” учун жуда муҳим эди. Янги мавсумда пойтахт жамоаси краснодарликлар билан икки маротаба тўқнаш келиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраганди.

“Краснодар” шу тариқа энг ноқулай ва хавфли рақиб мақомига эга бўлди. Бир сўз билан айтганда, ЦСКА мухлислари бу жамоадан чўчиб қолди.

Бу мавсумдаги ўзаро учинчи тўқнашувга Москва шаҳри мезбонлик қилди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун тўп сурди. Бироқ “армиячилар” меҳмондўстлик қилгани йўқ. Аббосбек Файзуллаев жамоасининг аксарият ҳужумларини ташкил қилиш орқали “Краснодар” ҳимоячиларини босим остида ушлаб турди. 

20 ёшли легионеримизнинг креатив усулда узатган икки пасини Милан Гайич ва ММатвей Кисляк рақиб дарвозасига жойлади. Аббоснинг ўзи ҳам гол уришга яқин келганди. Унинг 18 метрдан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан бартараф этди.

Ўйиндан кейин Файзуллаевнинг ўйинига қуйидагича баҳо берилмоқда.

Максим Квятовский, bobsoccer.ru сайти эксперти:

Бу ғалаба қанчалар муҳим! Рақиб ўта кучли, бу мавсум чемпионатда ҳам, кубок ўйинларида ҳам бугунги кунгача бирор маротаба мағлуб бўлмаган.

Учрашувда “армиячилар”нинг аксарияти мақтовга лойиқ ўйин кўрсатди, лекин икки нафарини алоҳида ажратиб кўрсатиш зарур. Аббосбек Файзуллаев мавсумдаги энг зўр ўйинини ўтказди. Унинг ўйинини кузатиш – роҳат! Ҳаракатлари чиройли, самарали ва ўйинни кучайтиришга йўналтирилган.

Файзуллаев бу баҳсда иккита голли пас узатди, бирини Милан Гайичга ва иккинчисини Матвей Кислякка.

Мойзес ҳам жуда зўр ўйнади. Ҳимояни мустаҳкам ушлади. Дарвоза дахлсиз қолди, демак, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

Андрей Жаркой, football.kulichki.net сайти эксперти:

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси шубҳасиз Аббосбек Файзуллаев бўлди. Ўзбек футболчиси жуда зўр ўйин ўтказди.

Аббос ЦСКАнинг ҳар бир ҳужумида фаоллик кўрсатди, пойтахт жамоасининг ҳар икки голида унинг хизмати бор. Файзуллаев Милан Гайич ва Матвей Кислякни голли пас билан таъминлаб, ўз ҳисобига иккита голли пас ёздириб қўйди.

Жамоасининг ғалабасини таъминлаб берган Аббосбек Файзуллаевнинг ўзи ҳам учрашувдан кейин фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Ҳиссиётлар жуда зўр, чунки ютдик. Стадиондаги муҳит ажойиб бўлди, мухлислар бизни охиригача қўллаб қувватлади. Уч очко олдик ва олдинга қараб, ҳаракатни давом эттирамиз.

“Краснодар” билан ўйинда реванш олиш ҳиссиёти бормиди? Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва уч очкони қўлга киритишни истаймиз. Бу гал мақсадимиз амалга ошди, кейинги беллашувларда ҳам буни уддалаймиз, деб ўйлайман, - деди Аббосбек Файзуллаев.

ЦСКА футболчилари Кубок доирасидаги кейинги учрашувни 1 октябрь куни “Нижний Новгород” жамоасига қарши ўтказади. Унгача “армиячилар” Премьер  лигада “Рубин” (21 сентябрь) ва “Ахмат” (28 сентябрь) жамоалари билан куч синашади.

 

Файзуллаев жамоага ғалаба келтириш қандай бўлишини кўрсатиб қўйди!

Машҳур мураббий Шомуродовга эмас, Роналдуга устозлик қиладиган бўлди!

Ҳайратдамиз, Ҳусанов бу гал ҳам боплади! Франциялик мухлислар легионеримиз ҳақида яна нималар деди?

“Ланс”: Улар Ҳусановни танлашди! Абдуқодир Манчестерга 60 миллион еврога кетган Лени Йородан анча кучли...

Шомуродовни "Рома"да олиб қолган мураббий нега ишдан олинди?

Файзуллаев нега зўр ўйнай олмаётгани сабабини айтишди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!