Тўқнашувлардаги бу рақамлар Ўзбекистоннинг қудратини кўрсатяпти!
Осиё қитъасида 18 мамлакат миллий терма жамоалари 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда мезбонлик қиладиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашяпти.
Саралаш мусобақасининг учинчи босиқичига етиб келган бу жамоалар олтитадан учга бўлинган ва ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади.
Ўз гуруҳида учинчи ва тўртинчи поғонада қайд этилган терма жамоалар эса, саралаш мусобақаларини давом эттириб, қолган икки йўлланма учун курашади.
Қуръа Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун қулай келди. Ҳар ҳолда биз билан бир гуруҳдан жой олган Корея Халқ Демократик Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари билан ўйнаш тажрибасига эгамиз. Уларнинг ҳар бирини камида бир бор мағлуб этганмиз ҳам.
Гуруҳ доирасидаги биринчи турда Шимолий Корея вакилларидан 1:0 ҳисобида устун келган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иккинчи тур учрашувида Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан тўқнаш келади. Бу ўйин мезбонлик учун тарихий аҳамият касб этади.
Чунки ушбу терма жамоа ўз майдонида илк маротаба саралаш турнирининг учинчи босқичидаги учрашувни қабул қилади. Тарихий ўйинга тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлмоқда.
Ҳар икки мамлакат миллий терма жамоалари тузилганидан кейин ҳозиргача Қирғизистон ва Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик ва расмий учрашувларда жами ўн маротаба ўзаро тўқнаш келган. Бу баҳсларда тўлиқ устунлик ҳамюртларимиз томонида бўлган. Тўплар нисбати ҳам бизнинг фойдамизга – 40:5.
Биринчи ўйин 1992 йили ўртоқлик учрашуви мақомида бўлган. Тошкентдаги баҳсда мезбонлар дарвозаси жавобсиз уч маротаба ишғол қилинган.
Томонлар Бишкекда икки бор – 1992 ва 2011 йилларда куч синашиб, ҳар икки беллашувда ўзбекларнинг қўли баланд келган – 6:2, 3:0.
Ўзбекистон ва Қирғиўистон ўртасидаги барча учрашувлар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
1992 йил:
Биринчи ўртоқлик учрашуви, Тошкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 3:0
Иккинчи ўртоқлик учрашуви, Бишкек
Қирғизистон - Ўзбекистон — 2:6
1994 йил:
Ўртоқлик учрашуви, Тошкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 3:0
2007 йил:
“Алма ТВ” кубоги, Чимкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 6:0
2011 йил:
“Жаҳон чемпионати-2014” саралаши
Биринчи учрашув, Тошкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 4:0
Иккинчи учрашув, Бишкек
Қирғизистон - Ўзбекистон — 0:3
2017 йил:
Ўртоқлик учрашуви, Тошкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 5:0
2019 йил:
Ўртоқлик учрашуви, Тошкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 3:1
2022 йил:
“Наврўз кубоги”, Тошкент
Ўзбекистон - Қирғизистон — 3:1
2023 йил:
Ўртоқлик учрашуви, Бирлашган Араб Амирликлари
Қирғизистон - Ўзбекистон — 1:4
10 сентябрь куни Бишкекда бўладиган навбатдаги баҳс расмий мақомга эга. Экспертлар бўлажак учрашув кескин ва муросасиз курашлар остида ўтишини кутяпти. Муҳим учрашувда Ўзбекистон терма жамоасига муваффақият тилаймиз!
Шомуродов майдонга бир ўзи тушса, уни албатта тўхтата оламиз, лекин...
Отабек Шукуровнинг кетиши фойда келтирди!
Бош мураббий легионеримизни танқид қилди!
Ҳусанов атрофида катта ўзгаришлар бўлди!Шомуродов “ДиСу”га қарши!
Фикрлар