Уэльс терма жамоаси тўпурарлари. Топ-5

Кўҳна тарихга бой бўлган Уэльс терма жамоаси у қадар катта натижаларга эришмаган. 1958-йилги Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган “аждарлар” ушбу босқичда бўлажак ғолиб – Бразилия терма жамоасига мағлуб бўлганлар. Шундан сўнг узоқ йиллик танаффусдан сўнг уэльсликлар яна ўзларини кўрсатишди. Ўтган йил ёзда ўтган Европа биринчилигида жамоа ярим финалга қадар етиб борди. Биз салкам 150 йиллик тарихга эга бўлган ушбу терма жамоа тўпурарлари билан сизларни таништиришни мақсад этдик.

>> МЛСда ўйнаган жаҳон чемпионлари

>>“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?

>> Сўнгги дақиқалар талвасаси

5. Дин Сондерс(1986-2001) – 22 та гол


Футболчилик фаолиятини асосан “Астон Вилла” ҳамда “Дерби Каунти” жамоаларида ўтказган Дин Сондерс бугунги кунда Англия қуйи лигаларида мураббийлик билан шуғулланмоқда. Сондерс ўз вақтида мамлакат бош жамоаси учун 75 та учрашув ўтказган. Эътиборлиси бу учрашувларда 22 бор рақиб дарвозасига “йўл топган”. Яъни сал кам ҳар уч учрашувда бир гол тўғри келади.

3-4. Айвор Оллчерч(1950-1966) – 23

1950-йилда терма жамоада дебют қилган Айвор салкам 17 йил давомида “аждарлар” сафида 68 бахсда майдонга тушди. Бу ўйинларда эса 23 бор зафар қучди. Жумладан, 1958 йилги мундиальда ҳам иштирок этди ва чорак финал бахсидан бошқа барча учрашувларда тўлиқ ҳаракатланади.

Форд Тревор(1946-1957) – 23

Форд Тревор ҳам “Астон Вилла”да ёрқин ўйин намойиш этган ва “Сандерленд” уэльслик ҳужумчи учун 30 минг фунт таклиф этган. Бу нарҳ бугунда “сариқ чақа” бўлсада, ўша даврда бу рекорд суммадаги трансфер бўлади. Тревор бор йўғи 38 ўйинда терма сафида ўйнаган бўлсада, 23 бор гол урган. Форд Тревор 2003 йили пневмания касаллигидан бу ёруғ оламни тарк этади.

2. Гарет Бейл(2006-…) – 26


Замонамизнинг энг тезкор футболчиларидан бири термадаги фаолиятини ўсмирлар жамоасидан бошлаган. У Уэльснинг турли ёшдаги жамоларида ҳаракат қилган. Бейл термадаги 10 йиллик фаолияти давомида 60 дан ортиқ бахсда ўйинда иштирок этган ҳолда 26 та гол уришга муваффақ бўлди. У энди 27 ёшдалигини инобатга оладиган бўлсак бу натижаларнинг салмоғи ҳам ошиши табиий.
1. Иан Раш(1980-1986) – 28


80-90 йилларнинг британ футболидаги голеадор футболчилардан бири Уэльс терма жамоасида 16 йил тўп тепган. Шу вақт давомида эса 73 бор майдонга тушган Раш 28 та голга муаллифлик қилган. Бу натижани эса яқин орада Гарет Бейл янгилаши кутилмоқда.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!