Хабиб Нурмагомедов - Тони Фергюсон жанги ўтказилишига умид бор - Даврон Файзиев

  • 4 апрель, 2020, 17:20
  • 0
  • MMA

18 апрель куни UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсонга қарши жанг ўтказиши белгиланганди. Бироқ Хабиб жанг коронавирус тарқалиши сабабли бўлиб ўтмаслигини айтди ва 31 ёшли спортчи АҚШдан Россияга қайтиб кетди.

Мазкур спортчилар ўртасидаги жанг 5-маротаба ўтказилмай қоладиганга ўхшайди. Ҳар ҳолда Хабиб жангга бир неча кун қолганда юртига қайтди.

Кўпчилик мутахассислар ва мухлислар жанг яна бекор бўлди деб ҳисобламоқда. Бироқ таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев бироз бошқачароқ фикрда.

Тони Фергюсон - Хабиб Нурмагомедов жанги бешинчи бор бекор қилинмоқда. UFC буни ҳали эълон қилмади. Лекин Хабиб инстаграмда жанг қолдирилиши унга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли рўй бераётганини ёзди. Бу эса Хабиб - Тони қарама-қаршилиги яна ўтказилмаслигининг эҳтимоли 99 фоизга тенг дегани. 100 фоиз эмас. Ўша қолган 1 фоизи ва энг сўнгги умид UFC бу ҳақда индамаётгани билан боғлиқ.

Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги бўлмайди?

Дэна

Хабибнинг ўрнини МакГрегор эгаллайди

Яна бир инсайд айланиб юрипти жанглар оламида. Гўёки Хабибнинг ўрнига ўша куни октагонга Конор МакГрегор чиқармиш. Тони учун ёмон вариант эмас. Жангсиз ва гонорарсиз қолишдан кўра яхши. Бу ҳолатда улар вақтинчалик титул учун жанг қилишади. Нурмагомедов асосий чемпион бўлиб қолаверади.

UFC тилга кирса, ўзи айтиб беради. Ана ўша маълумот расмий бўлади, - деди Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида.

Хабиб Нурмагомедов қўрқдими ёки қарори тўғри эдими? (Мутахассислар фикри)

Хабиб Нурмагомедовнинг қарори тўғри эдими? (Мутахассислар фикри, 2-қисм)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!