Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)
Ads

Хоҳлаган услубда, хоҳлаганича гол ура оладиган Златан Ибрагимович футбол тарихида ўз номини қолдиришга улгурди.

Биз Швециялик футболчи томонидан ўрнатилган рекордлар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Чемпионлар лигасида 6 та жамоа таркибида гол урган ягона футболчи

Златан Чемпионлар лигаси мусобақасида "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Милан" ва ПСЖ жамоалари таркибида гол уришга муваффақ бўлган. Ибрагимовичдан бошқа ҳеч бир футболчи ушбу турнирда олтита клуб сафида гол ура олмаган.

Еврокубокларда 7 та жамоа таркибида гол урган ягона футболчи

Швециялик ҳужумчи ушбу мавсумда "Манчестер Юнайтед" жамоаси таркибида Европа лигаси мусобақасида ҳам гол урди. Шу тариқа, Ибра Еврокубокларда еттита клуб учун гол урган илк ва ҳозирча ягона ўйинчига айланди.

Барча дақиқаларда гол урган футболчи

Ибрагимович "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан биргаликда ўйиннинг 1-90 дақиқалари оралиғида, барча дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйган.

3 та "класико"да гол урган

Златан Италияда "Милан дербиси", Испанияда "Эль-класико" ва Францияда "Эль-класико"да ҳам тўп киритган. Бундай натижа билан яна бир футболчи Роналдиньо ҳам мақтана олади. Қолганларга эса бу натижа ҳозирча армон!

Швеция термаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар

Ҳужумчи 2001 йилдан буён терма жамоа либосида 116 беллашувда майдонга тушиб, рақиблар посбонларини 62 марта ранжитишга муваффақ бўлган. У Швеция термаси тарихидаги энг самарадор тўпурар ҳисобланади.

Швейиянинг Европа чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурари

Учта Европа чемпионатида иштирок этган Ибракадабра 6 та голга муаллифлик қилган. У терма жамоа либосида мазкур турнирда энг кўп гол урган ўйинчига аталган номни ҳам ўзиники қилган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​