Husanov kuzatishga arziyadigan futbolchi!

  • 09.03.2026 05:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol

“Манчестер Сити” футболчилари “Ньюкасл Юнайтед”га қарши Англия кубоги 1/8 финал ўйинини рақиб майдонида ўтказиб, 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди ва бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.  

Sports.uz портали “Манчестер Сити” фаолиятини ёрити келаётган нуфузли манба – cityxtra.co.uk экспертлари учрашув таҳлили бўйича “шаҳарликлар”нинг муваффақиятини таъминлаган бешта асосий омилни келтириб ўтган мақолани ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

Куч – таркибнинг чуқурлигида!

“Манчестер Сити” таркибининг савияси юқорилигига шубҳа йўқлигига қарамай, таъкидлаш жоизки, ўйиннинг қийинлиги ва Англия кубогининг инглиз футболи учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Пеп Гвардиола таркибни ротация қилишга қарор қилиб, маълум даражада таваккалга қўл урди.

Эҳтимол, бош мураббий “Сантьяго Бернабеу”да  “Реал”га қарши бўлажак ўйинни ҳисобга олган ҳолда, ўтган ҳафта ўртасида “Ноттингем Форест” билан дуранг ўйнаган таркибда ўнта ўзгаришн амалга оширгандир. Бу Ньюкаслдаги тўқнашувнинг дастлабки 20 дақиқасидан кейин хато қарордек кўринди.

Бироқ бу тахмин ҳақиқатдан йироқ эди, чунки доимий равишда ўзгариб турадиган “Сити” таркиби ўйинда ҳайратланарли даражадаги сифат ва характер намойиш этди.

Бу эса тарихан жуда таъсирчан ҳисобланган стадионда бундай катта камбэк амалга ошириш имконини берди — ва бунинг учун ҳар бир футболчи мақтовга лойиқ.

“Шаҳарликлар” жуда иқтидорли ва универсал таркибга эга бўлиб, ҳар бир футболчи жамоага ўз ҳиссасини қўша олади.Бу эса уларнинг ушбу мавсумда тўрт фронтда ҳам кураш олиб боришдаги ишончини янада мустаҳкамлаши керак.

Савионинг ёрқин ўйини

Бразилиялик ёш футболчи 2024 йил ёзида “Этихад” стадионига кўчиб ўтганидан бери қийин даврни бошдан кечирмоқда.  Савио учун самарадорлик ҳали ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда: у “Сити” таркибида атиги тўртта гол урган.

Натижада у оммавий ахборот воситалари танқидига учраяпти ва майдонда чекланган вақт бериляпти. 2025–2026 йилги мавсум 21 ёшли футболчи учун жароҳатлар билан бошланди.

Бироқ майдонга қайтганидан кейин у “Манчестер Сити”да ўз тақдирини ўзгартириш ва ОАВ ҳамда мухлисларга ўз имкониятларини исботлашга қатъий бел боғлагандек кўринмоқда.

У майдонда анча ишончли ҳаракат қилмоқда.

“Манчестер Сити” афсонаси Жо Харт “Ньюкасл”га қарши ўйин шарҳи пайтида 26-рақамдаги футболчига “Учрашувнинг энг яхши футболчиси” мукофотини топширди. Унинг ўйини ҳақиқатан ҳам бу мукофотга лойиқ эди.

Савио ҳисобни тенглаштирди, ўнг қанотда “Ньюкасл” учун доимий хавф туғдирди, икки марта голли вазият яратди, узатмаларининг 83 фоизини аниқ бажарди ва ўйин давомида “Ньюкасл” ҳимоячиларига кўплаб муаммолар туғдирди.

Умар Мармуш ҳал қилувчи куч бўлди

Ушбу мавсумда “Манчестер Сити”нинг еттинчи рақамли футболчиси “Ньюкасл Юнайтед”га қарши ўйинда ҳал қилувчи кучга айланаётгани биринчи маротаба кузатилаётгани йўқ.

У икки муҳим гол урди ва жамоаси ўйинида бебаҳо бурилиш ясади. Бу икки мутлақо турлича гол эди: бири яқин масофадан содда зарба, иккинчиси эса узоқ масофадан ажойиб гол. Ҳар иккиси ҳам бирдек муҳим бўлди.

27 ёшли футболчи “Ньюкасл” дарвозасига гол уришни жуда яхши кўрадиганга ўхшайди. Чунки у ушбу мавсумда урган олти голдан тўрттаси айнан шанба кунги рақиб дарвозасига тўғри келди.

У “Ньюкасл”га қарши бешта ўйинда еттита гол урди ва бу жуда қизиқ статистика.

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан келган ҳужумчи бу мавсумда кам ўйин вақти берилганидан маълум даражада ранжиши мумкин. Айниқса, унинг позициясида ҳам кўп ўйнайдиган Антуан Семеньонинг жамоага келиши ҳисобга олинса, вазият мураккаблиги намоён бўлади.

Семеньо ва Холанднинг ёрқин ўйинига қарамай, Мармушнинг бу чиқиши унинг келажакда кўпроқ асосий таркибда ўйнашга тўлиқ ҳақли эканини кўрсатди.

Абдуқодир Ҳусанов — келажаги порлоқ футболчи!

“Манчестер Сити” ҳужумчилари ўз ҳиссаси туфайли тўлиқ мақтовга лойиқ бўлса-да, бир футболчи эҳтимол кўпчилик эътиборидан четда қолиши мумкин.

Бу — ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов.

У “Ньюкасл”га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилди ва, шубҳасиз, алоҳида мақтовга лойиқ.

Уильям Осула, Энтони Эланга ва Барнс каби жуда тезкор футболчилар борлигини ҳисобга олсак, 22 ёшли ҳимоячи ўйиннинг катта қисмида ҳар қандай эҳтимолий хавфни бартараф этишда жуда яхши ҳаракат қилди.

Бу унинг ажойиб бошланғич тезлиги ва кучли жисмоний имкониятлари билан боғлиқ эди.

У Гвардиола танлаган юқори ҳимоя чизиғига қарамай, “Ньюкасл”нинг кучли  босимини самарали равишда тўхтатиб турди.

2025 йил январь ойида келганидан бери Ҳусанов доимий равишда ўсишни намойиш этмоқда.

Гвардиола қўл остида ўтган 14 ой давомида ўзбек футболчиси ўз ўйинини сезиларли даражада яхшилади. Бироқ бу чегара эмас. Абдуқодир ҳали яна ўсиши мумкин бўлган футболчи ҳисобланади.

Агар у шу тарзда давом этса, қандай чўққиларни забт этиши мумкинлигини ҳеч ким тасаввур қила олмайди.

“Шаҳарликлар”, Ҳусанов кузатиб боришга арзийди!

Уэмбли” сари йўл давом этмоқда!

Бир пайтлар “Манчестер Сити”нинг Англия кубогининг бешинчи босқичидаги бенуқсон статистикаси хавф остида қолгандек кўринди.

Бироқ бу Гвардиола жамоасининг намунали ўйини бўлди.

Англия кубоги финалидаги сўнгги икки мағлубиятдан кейин намоён этилган иштиёқ ва ҳиссиётлар бу турнир жамоа учун қанчалик муҳим эканини кўрсатмоқда.

Шунингдек, улар май ойида ушбу нуфузли кубокни қўлга киритишни қанчалик истаётганини ҳам намоён этмоқда.

Бу муҳим ғалаба “Сити”га ушбу зич футбол тақвимида барча тўрт фронтда курашни давом эттириш имконини берди. Тақвим эса ҳали ҳам тиғиз.

Энди “Манчестер Сити” учун навбатдаги синов Испания пойтахтида “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ўйини бўлади.  Шу сабаб ҳозирча барча эътибор қитъалараро мусобақага қаратилган.

Ҳусанов ўйнаган учрашувни Гвардиола “Сити”даги фаолияти давомида энг зўри деб тан олди

Ҳусанов ўйинига экспертдан “даҳшат” балл олди

Топ-лига клуби Ҳусановни сўраяпти

Тезкор! Голлар ортидан Шомуродовнинг нархи “учди”, Файзуллаевники-чи?

Эрондаги легионерларимиз энди нима қилади?

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!