Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

Англиялик Тэмми Абрахам ва ўзбекистонлик Элдор Шомуродов таниқлик мураббий Жозе Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин португалиялик мутахассис томонидан жамоани кучайтириш мақсадида трансфер қилинган ҳужумчилар ҳисобланади. Бунгача Тэмми Абрахам “Челси”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган эди. У сўнгги икки мавсум давомида “аристократлар” сафида жами 56 та учрашувда ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйганди.

Элдор Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидаги дебют мавсумида “Женоа” учун А Серияда 31 та беллашувда иштирок этиб, рақиб дарвозабонларини саккиз маротаб ожиз қолдирганди.

1-70

Катта салоҳиятга эга икки ҳужумчини Жозе Моуриньо “Рома”да бирлаштирди.

Тэмми Абрахам журналистларга билдирган фикр-мулоҳазалари давомида “Рома”даги устози Жозе Моуриньога қандай ҳислатларга эга форвардлар кераклигини, мураббий уларни даҳшатли ҳужумчига айлантирмоқчи эканини айтди.

- Жозе Моуриньо мени “монстр” бўлишга ўргатмоқда. У мени ўйинларда кўпроқ тажовуз ва жаҳл кўрсатишим кераклигини уқтирмоқда.

Майдонда “яхши бола” бўлиш,  яхши ҳислатларни намойиш қилиш ярамайди, балки характер ва куч-қудратни намойиш қилиш керак. Ҳимоячиларни алдаб ўтишнинг ўзи етарли бўлмайди, уларни курашда тиз чўктириш керак, уларнинг кўнглига қўрқув солиш шарт. Моуриньонинг бунақа маслаҳатлари ва кўрсатмаларидан сўнг, ҳужумчи сифатида кучайиб боряпмиз.

Италияга келганимнинг яна бир плюс томони шундаки, умуман бошқа ўйин услубини ўрганяпман. Бу ўз ўзидан тажрибамни ошишига хизмат қилади ва Англия терма жамоаси сафидан ўрин олиб, жаҳон чемпионатида иштирок этишимни таъминлайди.

Мен ҳали кўп нарсаларни ўрганишим кераклигини яхши танглайман, шу билан бирга бошқалардан уларнинг энг яхши жиҳатларини ўзлаштиришга ҳам ҳаракат қиламан. Масалан, Ҳарри Кейндан ўрганаман. У жаҳон даражасидаги юлдуз ва майдонда ҳар қандай ишни уддалай олади. Айнан шу ҳужумчи мен учун асосий намуна ҳисобланади, - дейди Тэмми Абрахам.

a7b8e877cf6f628b439ee5a017160efd

Италия футболини кузатиб бораётган кўп мутахассислар Тэмми Абрахамнинг ҳужумдаги шериги Элдор Шомуродовга ҳам ҳужумчи сифатида тажовуз ва жаҳл етишмаслигини таъкидлаб келади. Жозе Моуриньо Абрахамга айтган гапларидан Шомуродовнинг хабари борлиги аниқ. Демак, португалиялик мутахассис ҳар икки футболчини мукаммал форварларга айлаштиришга умид қилсак бўлади.

Элдор Шомуродов жорий мавсумда А Серия ва УЕФА Конференциялар лигасида жами 16 та учрашувда майдонга тушиб, 580 дақиқа ўйнади ва ўз ҳисобига иккита гол ҳамда бешта голли пас узиб қўйди.

Тэмми Абрахам эса асосий ҳужумчи сифатида кўпроқ ўйин вақтига эга бўлди. Англиялик ҳужумчи “Рома” келганидан бери миллий чемпионат ҳамда халқаро миқёсдаги 17 та беллашувда 1235 дақиқа ҳаракат қилди, баш марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Статистика маълумотларига кўра, Тэмми Абрахам А Серияда ҳар бир голга ўртача 339 дақиқа сарфламоқда. Конференциялар лигасида бу кўрсаткич 77 дақиқани ташкил қиляпти. Элдор Шомуродов Италия чемпионатидаги голи ўртача 253 дақиқага тўғри келди. Халқаро турнирда эса бу кўрсаткич 107 дақиқага тенг.

Шунингдек, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2015 йилдан бери  жами 52 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 23 маротаба йўл топа олган. Тэмми Абрахам энди-энди Англия терма жамоасининг асосий таркибига киритилмоқда. Англиялик ҳужумчи 2017 йилдан бери мамлакати бош жамоаси учун 9 та беллашувда қатнашиб, бир жуфт гол муаллифи бўлди.

1_13

Моуриньо “Бавария”га ўтганида Шомуродовни Мюнхенга олиб кетармиди?

“Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо тўққиз футболчидан воз кечди

Шомуродов бир кўрсаткич бўйича “Рома”да етакчи ёхуд Моуриньо қандай хатога йўл қўйди?

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Шомуродов ва унинг мухлислари хурсанд бўладиган хабар!

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998913095666
15/11/2021 21:07
Качон тогри езишни органасизлар хурматли сайт ходимлари? Хар бир чикарган хабарларизда ортача 3-4 та имловий хато булади базан бир хил созларни тушуниб хам болмайди!
&
+998913095666
15/11/2021 21:10
????