Мағлубиятлардан чарчаган “Рома” супертрансферларни амалга оширади!

“Рома” футболчилари клуб раҳбарияти томонидан жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришга қийналмоқда. Бош мураббий Жозе Моуриньо сони ортиб бораётган мағлубиятларни таркибда юқори савияли ўйинчиларнинг камлиги билан изоҳлаяпти.

001806aa-1600

Шу боис, Рим клуби хўжайинларини яна харажат қилишга тайёр. Жозе Моуриньо эса янги футболчи қидириш билан овора. Маълумки, португалиялик мутахассис жамоасига келадиган янги ўйинчиларни асосан ўзи танлаб беради.

Ҳозирча, Моуриньо Испания гранди “Реал”да суяги қотган ҳимоячи Начо Фернандес ва ҳужумкор футболчи дани Себальосни Римга олиб олиб келишни истаяпти. Ҳар икки ўйинчи ҳам Карло Анчелотти жамоасида асосий таркибдан ташқарида қолмоқда ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун юлдузлар клубини тарк этишга тайёр.

31 ёшли Начо жорий мавсумда етти марта майдонга тушди холос. Бундан қониқмаган футболчи январдаёқ бошқа жамоага ўтмоқчи. Ўз вақтида “Реал”ни бошқарган Моуриньо испаниялик ҳимоячининг ўйинини юқори баҳоламоқда ва унга “Рома”да ҳам асосий таркибдан жой бериш ваъдаси орқали уни Римга келишга кўндирмоқчи.

1493388341_866999_1493388428_noticia_normal

Моуриньо нишонида турган Даниэль Себальос ҳам тез орада Мадриддан кетади. “Реал” 25 ёшли ҳужумкор футболчи билан хайрлашишга рози.

Римликлар бу ўйинчини мавсум охиргача ижарага олиб, кейинчалик тўлиқ трансфер ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида музокара бошлагани айтилмоқда.

Испания чемпионатининг яна бир вакили “Бетис” ҳам “Реал”га худди “Рома” илгари сураётган вариантни таклиф қилди. Бироқ, “Қироллик клуби” мутасаддилари Себальосни тўлиқ сотиб юборишни мақсад қилган.

“Реал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган футболчи Transfermarkt портали томонидан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

f75bb88e83fa15a12ea250aa52309e4959c68e028f25f612022414_1

“Рома” футболчиси аламда

“Рома” ҳимоячиси Жанлука Манчини “Милан”га 1:2 ҳисобида бой берилган учрашувда ҳакамлар қароридан норози бўлмоқда.

- Биз мураббийнинг ғазабига шерикмиз, ҳамма нималар юз берганини кўрди. Дарвозамиз томон белгиланган пенальтига ҳеч қандай асос йўқ эди. Ҳакамга ушбу вазиятни VAR орқали кўришни бир неча бор айтдик. Лекин барибир ўзи билганча қарор қабул қилди. Ҳимоячилар ҳимояланиши эмас, фақат қўлини орқага қилиб, сакраши керак экан. Бу футбол эмаску.

Ўйин охирида Кьяер Лоренцо Пеллегринининг тўпиғига зарба берганида аниқ пенальти бор эди. Жарима белгиланди, лекин негадир VAR ҳакамлари аралашмади. Ҳакамлар бизга келиб, қоида бузишга эҳтиёт бўлишимизни тайинлади, бу эса ҳаракатимизни чеклаб, пингвиндек сакрашдан уёғига ўтишимизга йўл қўймади.

Мен кўп футбол томоша қиладиган одамман. 12 та сариқ карточка бу учрашув учун жуда кўп. Англия премьер-лигасидагилар бунақа ҳакамлик ва пенальтини кўрса, устимиздан кулади. Мен бошқаларга ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман, бироқ ўзимни алдангандек ҳис қиляпман, - деди Жалука Манчини.

45c6f1369a7b6f69144a665c3b9539f65e57812fe6ffa549761121

Пеллегрини “Рома”га ёрдам беролмайди

“Рома” етакчиси Лоренцо Пеллегрини 4 ноябрь куни Конференциялар лигаси доирасида “Будё-Глимт”га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумотларга қараганда, жамоа сардорини чап тиззасидаги муаммо безовта қилмоқда.  Бу муаммо “Милан”га қарши учрашув олдидан ўтказилган машғулотда аниқланган. Бироқ, Пеллегрини ирода намойиш қилиб, муҳим ўйинда иштирок этишга қарор қилди.

Мутахассислар Пелегрини тизза боғламларидаги шамоллашни даволатиши зарурлигини таъкидламоқда. Шу боис, Моуриньонинг ишонган ўйинчини навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади. Пеллегрини 7 ноябрга белгиланган “Венеция”га қарши беллашувгача сафга қайтиши кутиляпти.

2357_lorenco_pellegrini_15357093421149284319 (1)

Ўрунов зўр ўйнай бошлади. Уни “Спартак”дан сотиб олишадими?

 Ўруновнинг қийин кунлари ортда қолди!

Шомуродов ёки Эл-Шаарави? Моуриньо кимга кўпроқ ишонишини айтди!

Бу кетишда Шомуродовга “Рома”да “нон” қолмайди!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
01/11/2021 20:39
Элдор секинга Дженоага кайтиб кетавер.