Моуриньо “Рома” таркибини ўзгартирмоқда. Кимлар келадию кимлар кетади?

Жозе Моуриньо қишки трансферлар давридан бошлаб, жамоа таркибини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, португалиялик мутахассис “Реал”дан Дани Себельос ва Начо Фернандесни олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Хўш, яна кимлар “Рома” келиши мумкин ва кимлар Римни тарк этади?

1627714714_1895c8ed-093e-4ddc-98d9-0f63d22f14c8

“Рома” Германияга таклиф юборди

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Закария “Рома”нинг қишги трансферлардаги асосий нишони ҳисобланади. Шу боис, Жозе Моуриньо талабига кўра, клуб мутасаддилари биринчи бўлиб, швецариялик футболчига таклиф юборди.

Маълумотларга қараганда, римликлар Закария билан 2026 йилнинг ярмигача шартнома туўиб, унга йилига 3,5 миллион евро маош тўламоқчи. Бу футболчи ёзда эркин агентга айланади. У мёнхенгладбахликлар билан шартномани янгиламади.

Шунга қарамай, “Рома” мавсум якунланишини кутмайди. Римликлар ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган “Барселона”дан олдин қўлга киритиш учун “Боруссия”га январда беш миллион евро миқдорида бадал пули тўлашни таклиф қилган.

Жорий мавсумда барча турнирларда 9 та учрашувда қатнашган 24 ёшли футболчи иккита гол ва битта голли пас муаллифи бўлди.

1578394971_zakar1

Закария Римга келмаса нима бўлади?

“Боруссия” ва Денис Закария “Рома”нинг таклифига ҳали жавоб қайтаргани йўқ. Швейцариялик футболчи олдида бошқа вариантлар ҳам бор.

Ҳар эҳтимолга қарши, римликлар ҳам бошқа ўйинчиларни кузатиб бормоқда. Хусусан, “Рома” марказни кучайтириши керак бўлган Закария трансфери ўхшамай қолган тақдирда “Порту” вакили Луис Диасни олиб келишга ҳам қарши эмас.

Бироқ, Луис Диас ҳам Европанинг бир қатор гранд клублари нишонида турибди. Уни олиб келиш ҳам осон бўлмайди.

marulanda

Ҳимояга янги номзод

“РОма”нинг заиф нуқталаридан бири ҳимоя чизиғи ҳисобланади. Шу боис, римликлар қишки трансферлар вақтида ўзларига мос ҳимоячи ҳам олиши керак.

Ҳозирча, клуб спорт директори Тьяго Пинто Нидерландия чемпионатида ўйнаётган норвегиялик Маркус Холмгрен Педерсен номзодини ўрганмоқда. 21 ёшли ҳимоячи “Фейеноорд”даги дебют мавсумида жуда ишончли ўйин намойиш қилмоқда.

Маркус ёш бўлишига қарамай, жамоасининг етакчи ҳимоячиларидан бири ҳисобланади ва чемпионатда ўнта учрашувдан тўққизтасида майдонга тушди.

“Рома” Педерсенни январда Римга олиб келиш учун тез кунларда унинг агентлари билан музокара бошлайди.

188119343-pic668-668x444-21894

Манчини янги битимга кўнди

“Рома” раҳбарияти етакчи ҳимоячиларидан бири Жанлука Манчини билан тез орада янги шартнома имзолайди.

Музокаралар ижобий якунланиш арафасида. Келишувга кўра, 25 ёшли италиялик футболчи клуб билан ҳамкорликни 2026 йилнинг ярмигача узайтиради ва йилига 3,5 миллион евро миқдорида маош олади.

Манчини “Рома”га 2019 йили “Аталанта”дан ўтган. Шундан бери “бўрилар” сафида 96 та учрашувда майдонга тушиб, ўз вазифасини уддалаш билан бирга еттита гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди.

mancini-mourinho-roma-2109-epa

Вильярга икки харидор чиқди

Жозе Моуриньо янги футболчилар олиш баробарида ўзининг ишончини қозана олмаган бир гуруҳ ўйинчилардан воз кечади. Хусусан, Борха Майораль ижараси мавсум охиригача давом этишига қарамай, январьда “Реал”га қайтарилади.

Испаниялик яна бир футболчи – Гонсало Вильярга ҳам ўз юртидан таклифлар бор. Моуриньога нималарга қодирлигини кўрсата олмаган ярим ҳимоячига “Бетис” ва “ Валенсия” оғиз солмоқда.

Вильярнинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Шунинг учун уни оладиган клуб маълум миқдорда компенсация тўлашига тўғри келади.

23 ёшли футболчи 2020 ва 2021 йиллар давомида римликлар сафида Италия чемпионатида жами 41 та ўйин ўтказган.

464656

Мағлубиятлардан чарчаган “Рома” супертрансферларни амалга оширади!

Ўрунов зўр ўйнай бошлади. Уни “Спартак”дан сотиб олишадими?

 Ўруновнинг қийин кунлари ортда қолди!

Бу кетишда Шомуродовга “Рома”да “нон” қолмайди!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
03/11/2021 10:17
бугун Яхшибоев камандаси ЛЧда Интер билан уйниркан Uzbekistan Legioners телеграм каналида уйин хаволаси ва асосийда тушиши мумкинлиги хакида видеоси хам жойлашибти

Минбар

Барча блоглар