Моуриньо Шомуродовга баҳо берди ва муносабати қандай эканини айтди!

Бугун “Рома” Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи тўртинчи турида Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасини қабул қилади. Ўтган турда бу жамоа Жозе Моуриньо ва унинг шогирдларини шарманда қилганди. Римликлар 1:6 ҳисобидаги мағлубият учун ўч олиб, мухлислари ишончини қайтармоқчи.

Жозе Моуриньо журналистларга ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Португалиялик мураббий Конференциялар лигасидаги вазият, “Рома”, йўл қўйилган хато ва камчиликлар,  қўл остидаги футболчилар, хусусан, Элдор Шомуродов борасида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

16203047913419710576_1000x669

- Конференциялар лигасида олти очкомиз бор ва биз яхши ҳолатдамиз. Биз бўлажак ўйинда норвегияликларни енгиб, яна гуруҳ пешқадамлигини қайтариб олишни истаймиз.

Норвегиядаги учрашувда ҳаддан ташқари ёмон ўйнадик. Аниқ кимнидир айбдор қилмоқчи эмасман. Бутун жамоа бўлиб ютқаздик, энди ҳаммамиз бир бўлиб ғолиб чиқишимиз шарт. Табиийки, бу гал майдонга бутунлай бошқа жамоа туўажи. Аввалги ўйинда майдондаги чимнинг аҳволи ва футболчиларнинг толиқиб қолишидан чўчиган эдим. Мен хато қилдим, ҳаммамиз адашдик.

Тэмми Абрахам ҳақида гапирсам, у бизнинг сафига умуман бошқача футбол маданияти шаклланган мамлакатдан келди. У бошқача ҳакамликка кўниккан, у ерларда ижтимоий муҳит ҳам ўзгача. Албатта, бундай вазиятда қийинчиликлар бўлади. Тэмми келиши билан савияси ва маҳоратини кўрсатиб қўйди. Ҳозир ишлари юришмаётган бўлса ҳам, унга ишонишда давом этамиз. У ажойиб ўйинчи. Ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. У ҳали ўйнайди ва кўп муҳим голларни уради.

Николо Дзаньоло “Ювентус” билан бироз қўрқиб ўйнади ва буни иккита мураккаб операцияни бошидан ўтказгани билан изоҳлаш мумкин. Буни тўғри тушуниш керак, вақт ўтиши билан бунақа ҳиссиётлар унутилади. Жисмонан ҳаммаси жойида, Николо бақувват йигит. У тактик жиҳатдан ўйинини кучайтириши керак. Дзаньоло ҳақиқий профессионал ва ўз устидан тинимсиз ишлашни яхши кўради. Мен унинг ишга бўлган муносабатидан мамнунман.

Аслида мен жамоадаги ҳаммага ишонаман. Бироқ баъзида ижрочилар ўзининг энг яхши формасига кирмаган бўлади, айниқса ўзига ишонч масаласида ҳам буни кузатиш мумкин. Мен Элдор Шомуродовнинг салоҳиятига ҳам худди Тэмми Абрахамдек ишонаман. Элдорга ишончим кучли. Фақат бу ерда футболчиларнинг функционал тайёргарлигида фарқ борлигини инобатга олиш лозим, - деди Жозе Моуриньо.

1-70

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов “Женоа”дан “Рома”га айнан португалиялик мутахассис таклифи ва танловига кўра ўтган. Римликлар А Сериядаги дастлабки мавсумида саккизта гол урган ўзбекистонлик футболчи учун 17,5 миллион евро тўлади ва кейинги трансферидан генуяликларга маълум миқдорда улуш ажратади.  Шу тариқа, Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар орасида энг қиммат трансфер соҳибига айланди.

Жозе Моуриньо шогирдига айланганидан кейин Шомуродов ўзининг салоҳияти ва тўпурарлик маҳоратини намойиш эта бошлади. Ўртоқлик учрашувларида иккита ва дастлабки расмий учрашув – Конференциялар лигаси саралаш бошқичи доирасидаги ўйинда “Трабзонспор” дарвозасига битта тўп киритди.  Бироқ, кейин вазият тубдан ўзгарди. Бу “Челси”даги ўзгаришларнинг “Рома”га таъсири билан боғлиқ.

Хуллас, “Челси” ўз орзусидаги ҳужумчи – Ромелу Лукакукини рекорд сумма эвазига қўлга киритганидан кейин Томас Тухель жамоасида Тэмми Абрахамга жой қолмади. Истеъдодли ҳужумчининг аҳволидан унумли фойдаланган Жозе Моуриньо уни Римга чақирди.

652113_original

“Рома” Тэмми Абрахам учун 40 миллион евро тўлаб, ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди. Тўғриси, Абрахамнинг келиши Шомуродовнинг зарарига ишлади. Жозе Моуриньо англиялик юлдузни асосий ҳужумчига айлантириб, Элдорни захирага ўтказиб юборди. Унгача, Шомуродов асосий ҳужумчи вазифасини муносиб уддалаб келаётган эди.

Шомуродовнинг устози энг кўп маош олмоқда ёхуд Моуриньога хунук хабар!

Яхшибоев бугун Чемпионлар лигасида “Интер”га қарши ўйнайдими? Саволга бош мураббий аниқ жавоб берди!

Мағлубиятлардан чарчаган “Рома” супертрансферларни амалга оширади!

Ўрунов зўр ўйнай бошлади. Уни “Спартак”дан сотиб олишадими?

Ўруновнинг қийин кунлари ортда қолди!

Бу кетишда Шомуродовга “Рома”да “нон” қолмайди!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!