“Рома”дан нохуш хабарлар: Учинчи футболчида коронавирус, Абрахам аварияга учради, Моуриньо можарога аралашиб қолди!

“Рома” 2022 йилнинг биринчи ўйини – 6 январь куни “Сан-Сиро”да “Милан” билан бўладиган тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ, Рим клуби атрофида содир бўлаётган воқеалар уларнинг тайёргарлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

“Рома” футболчилари ковидга қарши эмланганига қарамай, улар топширган тестларда касаллик ҳолати аниқланмоқда. Дастлаб икки ўйинчида вирус юққани аниқланди ва улар изоляцияга олинди.

Гарчи, клуб расмий сайти коронавирус юқтирган футболчиларнинг номини ошкор қилмаган бўлса-да, дастлабки иккитаси Борха Майораль ва Стефан Эл-Шаарави экани журналистлар томонидан очиқланди.

Энди учинчи футболчида ҳам вирус борлиги “Рома” мутасаддилари томонидан расман тан олинди. Бу иккинчи дарвозабон Даниэль Фузато экани айтилмоқда.

Клуб белгиланган тартибда тегишли идораларни вазият бўйича огоҳлантирди ва касалланган ўйинчиларни изоляцияга олди. Уларнинг барчаси коронавирусдан эмланган ва ковид енгил ўтаётгани маълум қилинди.

naom_5f3d481851c19

Тэмми Абрахам машинасини уриб олди

“Рома”нинг асосий ҳужумчиси Тэмми Абрахам Рим йўлларида кўнгилсиз ҳодисага дуч келди. Маълумотларга қараганда, англиялик юлдуз  “Euroma2” савдо маркази олдида ўзига тегишли Porche Cayenne русумла машинада аёл киши бошқараётган автомобилни туртиб юборган.

Йўл-транспорт воситасида ҳеч ким шикастлангани йўқ.

Тэмми Абрахам  бўлган воқеадан кейин, клуб базасига келиб, “Милан”га қарши учрашувга тайёрланиш мақсадида машғулотларда тўлиқ иштирок этган.

Таъкидлаш жоизки, “Челси”дан 40 миллион еврога трансфер қилинган Тэмми Абрахам Италия чемпионатидаги дебют мавсумида Жозе Моуриньо ишончини оқлаб келяпти. 24 ёшли форвард римликларнинг асосий ҳужумчиси сифатида А Серияда 18 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба аниқ нишонга олди. Абрахам жорий мавсумда “Рома”нинг асосий тўпурарига айланди.

Rome-accident-for-Abraham-rear-end-collision-on-the-Trigoria-road

Моуриньо клубни тарк этган ёрдамичиси билан келиша олмай қолган экан

Яқинда “Рома” раҳбарияти клубни Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси Жоау Сакраменто тарк этгани ҳақида расмий хабар тарқатди. Дастлаб, бу мутахассис мустақил бош мураббий сифатида ишлаш истагида кетгани айтилди. Сакраментонинг ўзи ҳам икки йиллик ҳамкорликда ўзига устозлик қилган Моуриньога миннатдорлик билдирди.

Бироқ, энди ошкор бўлишича, Жоаонинг кетишига Моуриньо билан юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган экан.

La Repubblica нашри 32 ёшли Сакраменто Моуриньонинг “Рома”даги фаолиятини таҳлил қилиб, ҳисобот тайёрлаганида қўпол хатоларга йўл қўйган ва бу ҳужжатнинг бош мураббийнинг бошқалар билан муносабати бузилишига олиб келиш эҳтимоли катта бўлганини ёзди.

Манбага кўра, Сакраменто “Тоттенхэм”да ишлаган пайтда ҳам тайёрлаган ҳисоботларида Моуриньони ўйинчиларга қарши қилиб қўйган экан. Бироқ, ҳар икки вазиятда ҳам бош мураббийга ҳеч ким эътироз қила олмаган.

Моуриньо эса, ёрдамчисининг бу қилиғини кечирмади ва уни мураббийлар штабидан четлатди.

768x432 (1)

Португалиялик мутахассисга жамоани ўйинларга тайёрлашда бундан буён Сальваторе Фоти ёрдам берадиган бўлди.

Шомуродов Месси билан бир лигада ўйнаши ростми?

Шомуродов ва Абрахам трансфери камлик қилади!

“Рома” мураббийлар штабида ўзгариш

Моуриньо таркибни тозалайди. “Рома”нинг қайси ўйинчиларига кимлар харидор?

Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Eldor Tyraboev
03/01/2022 20:32
Abraham ham virus bo'sine

Минбар

Барча блоглар
×