Шаҳбоз Умаров – энг зўр гол муаллифи ва энди термада ҳам ўзини кўрсатиши керак!

БАТЭ клуби матбуот хизмати жамоа ўйинчиларининг сентябрь ойидаги учрашувларда киритган голлари орасида энг яхшисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди.

Клуб расмий сайтида эълон қилинган танловда мухлислар бешта гол ичидан овоз бериш орқали энг чиройлисини аниқлади.

Жами сўровномада қатнашган 250 нафар мухлислан 218 таси Шаҳбоз Умаровнинг амалдаги чемпион – “Шахтёр-Солигорск” жамоаси дарвозасига урган голига овоз берди.

18.09.2021_bate_shaxter_41

Маълумки, Беларусь олий лигасининг 23-турида БАТЭ ўз майдонида солигорскликларни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучган эди. Шаҳбоз Умаров ўйин якунланиши арафасида узоқ масофадан берилган жарима зарбасини дарвоза томон йўллаган ва тўп дарвозабон олдида ерга урилиб, тўрдан жой олганди.

Легионеримиз мавсумнинг марказий учрашувидан сўнг ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади.

- Ҳиссиётларимизнинг чеки йўқ. Биз асосий рақобатчимизни қувяпмиз ва бу уч очко жамоа учун жуда керак эди. Натижада ғалаба қозондик ва ҳамманинг кайфияти аъло даражада.  Гол киритилган вазиятда тўпни кучли тарзда дарвоза томон йўллаган эдим. Кимдир унга тегиниб, гол уришини мўлжаллагандим. Натижада тўп ҳеч кимга тегмай, тўғри дарвозага кириб кетди.

Ҳамманинг қувончи чексиз эди. Сўнгги дақиқалардаги ғалаба – доимо ўзгача ҳиссиётлар беради.

Биз ўзимизга ишонамиз. Чемпионлик пойгаси давом этади. Биз бу пойгада бошқаларга қараб ўтирмаймиз. Биринчи навбатда, олдимиздаги ўзимизнинг вазифаларимизни бажаришимиз керак. Бирорта учрашувни бой бермаслигимиз шарт. У ёғини кейин кўрамиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда эканига ишончим комил!, - деди Шаҳбоз Умаров.

e3e22b9b511ebad38cd3603cd6326

Шаҳбоз Умаров ўтган йилдан буён Беларусь чемпионатида муваффақиятли ўйнаб келмоқда.  Ўтган мавсумда “Энергетик-БГУ” таркибида ўз маҳоратини намойиш қилиб, 30 та учрашувда тўртта гол ва учта голли пас узатган Умаров янги чемпионатни БАТЭ сафида бошлади.

Беларуснинг энг кучли жамоалардан бири ҳисобланган Борисов шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган клубда ҳам легионеримизнинг ишлари беш. Легионеримиз жорий мавсумда 23 та учрашувда олтита гол урди ва етти марта жамоадошларини голли пас билан таъминлади. Қисқа фурсатда жамоанинг етакчи футболчисига айланган Умаров ишончли ўйинлари орқали кучлироқ лигалар вакилларида қизиқиш уйғотаётгани бор гап.

Хусусан, Беларусь футболини ёритадиган журналистлардан Николай Ходасевич ўзбек футболчиси бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинли ҳақида маълум қилди.

- Шаҳбоз Умаров – ўсиб келаётган иқтидор эгаси. У БАТЭнинг етакчиларидан бири. Ўзбек легионерига бошқа клублардан талаб бор экан, қишки трансферлар вақтида уни сотиб юбориш керак, - деб ёзади  Николай Ходасевич.

179956_680

Легионер сифатида икки мавсумдан бери барқарор ўйин намойиш қилаётган Шаҳбоз Умаров ниҳоят Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилди. Ўтган йили терма жамоа устози Вадим Абрамов Беларусга бориб унинг ўйинини томоша қилган ва ўзи билан суҳбатлашган бўлса-да, йиғинлар ва учрашувларга таклиф қилмаганди. Янги бош мураббий Сречко Катанец 9 – 12 октябрь кунлари Малайзия ва Иордания терма жамоаларига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувлари олдидан ташкил этилган йиғинга Шаҳбозни ҳам чақиртирди.  

Легионеримиз нималарга қодирлигини кўрсатиб қўймоқчи!

Шомуродовга Испаниядан зўр таклиф чиқди. Элдор “Рома”дан кетадими?

“Реал”ни енгган Яхшибоев жамоаси қанча маош олади?

 

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Моуриньо танқид қилган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

Ўрунов “қариялар” ичида қолиб кетди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
03/10/2021 18:51
Бугунги легионерларимизани уйинлари анонслари ва силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида жойлаб борилди сифатли яхши канал кириб курила.. кимга кизу боса

Минбар

Барча блоглар