SPORTS.uz Белград-2021. Хорижлик боксчи: Олтин медални қўлга киритсам, уни ўзбекистонлик мураббийга тақдим этаман

  • 1 ноябрь, 2021, 22:07
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бугун Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) рингга кўтарилди. У япониялик Севонрец Оказава билан тўнаш келди. Жангда ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Ғалаба қозонган япониялик боксчи Оказава SPORTS.uz сайтига қисқача интервью берди.

SPORTS.uz Белград-2021. Япониялик мураббий олтин медалларга қайси давлатлар даъвогарлиги ҳақида гапирди

sportsuz_asadxuja-01

SPORTS.uz Белград-2021. Хорватиялик мураббий: Мен ўзбек боксчиларининг жангини бевосита рингда томоша қилишдан мамнунман

- Ушбу ғалабамда Владимир Николаевич Шиннинг (Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи) хизматлари катта. У инсондан кўп нарса ўрганмоқдамиз. Владимир Николаевич Шин бизни оддий овқатланишимиздан тортиб, массажларга ҳам эътибор берарди.

Агар мусобақада чемпион бўлсам, олтин медални айнан ўзбекистонлик Владимир Николаевич Шинга тақдим этаман, - деди Оказава.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!