Жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни вакилларимиз учун медалларсиз якунланди (Батафсил)
Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни вакилларимиз учун медалларсиз якунланадиган бўлди.
Хусусан, бугунги кун баҳслари доирасида -81 кг вазнда Давлат Бобонов ва -90 кг вазн тоифасида Муҳаммадкарим Хуррамов ва Шермуҳаммад Жандреевлар татамига кўтирилишди.
Хусусан, -80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Давлат Бобонов "А" гуруҳида дастлабки баҳсдаёқ япониялик Томокиё Хикарога иппон баҳсоси эвазига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, терма жамоанинг бошқа вакиллари бироз узоқроққа боришга муваффақ бўлишди.
Қизиқ томони шундаки, -90 кг вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида ҳамюртларимиз япониялик рақиблари тўсиғидан ўтишнинг уддасидан чиқа олишмади. Дастлаб, ўз вазн тоифасининг "А" гуруҳида грузиялик Имеда Гоголадзени огоҳлантиришлар ҳисобига мағлуб этди ва кейинги босқичда украиналик Микита Матлишевскидан вазаре баҳоси эвазига устун келди. Бироқ, чорак финал босқичи олдидан "кунчиқар юрт" вакили Гоки Тажима билан рўбаро келди ва иппон баҳоси билан рақибини кейинги босқичга кузатиб қўйди.
Шунингдек, ушбу вазнда, шеригидан узоқроққа борган Шермуҳаммад Жандреев эса, бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида Тажименинг жамоадоши Коши Нагаи тўсиғини енга олмади. Ушбу Сурхондарё мактаби тарбияланувчиси ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлаб, дастлаб колумбиялик Франциско Балантани огоҳлантиришлар ҳисобига, Россия вакили Роман Донцовни эса иппон эвазига мағлуб этган ҳолда, чорак финал масаласини ҳал қилиб улгурганди. Бироқ, ушбу босқичда доминиканлик Роберт Флорентино вакилимиздан устун эканлигини намойиш этди ва Жандреевни иккита вазаре баҳоси эвазига мағлуб этган ҳолда, ярим финалга йўл олди. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, бронза медали йўлида ҳам ҳамюртимизга омад кулиб боқмади.
Фикрлар