Улар бир вақтлар ЕЧЛда ўйнашар эди…

Жума кунидан эътиборан АҚШ чемпионати(МЛС) старт олди. Шу муносабат билан эса УEФА расмий сайти бир вақтлар ЕЧЛда ўйнаган ва ҳозирда фаолиятини океан ортида давом эттираётган футболчилар топ-10 лигини келтириб ўтди.

​​​​​​​Кристиан Боланьос (“Ванкувер Уайткэпс”, 2016 йил январидан буён МЛСда ўйнаб келмоқда)

Ёши: 32

Амлуаси: ярим ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Копенгаген”: 14/0

Факт

• МЛСдаги дастлабки 10 та ўйинда Боланьоc 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Йелле ван Дамм (“Лос-Анджелес Гэлэкси”, 2016 йил январ)

Ёши: 33

Амплуаси: ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Аякс”: 9/0

“Андерлехт”: 3/0

Факт

• Ўтган йили "Гэлэкси"нинг ван Дамм бошчилигидаги ҳимояси МЛСда энг кам гол ўтказган икки жамоадан бири бўлди.

Давид Вилья (“Нью-Йорк Сити”, 2015 йил январ)

Ёши: 35

Амплуаси: ҳужумчи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Валенсия”: 14/6

“Барселона”: 26/8

“Атлетико”: 7/0

Факт

• 2016 йилги мавсумда Вилья МЛСдаги 33 та ўйинда 23 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Шкельзен Гаши (“Колорадо Рэпидз”, 2016 йил феврал)

Ёши: 28

Амплуаси: ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Базель”: 5/1

Факт

• Асли Швейцарияда туғилган ва Албания термасида ўйнайдиган Гаши 2016 йилги Ғарбий Конференсия ярим финалида “Лос-Анджелес Гэлэкси” дарвозасига 35 метрдан чиройли гол киритишга эришган.

Себастьян Джовинко (“Торонто”, 2015 йил январ)

Ёши: 30

Амплуаси: Ҳужумчи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Ювентус”: 19/2

Факт

• Джовинко 2015 йил “Торонто”ни тарихда илк бор плей-оффга чиқишида ўзининг 22 та голи билан катта ҳисса қўшади.

Марко Донадель (“Монреаль Импакт”, 2014 йил декабр)

Ёши: 33

Амплуаси: ярим ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Фиорентина”: 8/0

Факт

•  Донадель “Монреаль”нинг КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боришида катта хизмат қиллади.

Кака (“Орландо Сити”, 2015 йил март)

Ёши: 34

Амплуаси: ярим ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Милан”: 62/25

“Реал”: 24/5

Факт

•  Кака МЛСдаги дебют ўйинидаёқ гол киритишга муваффақ бўлган.

Эшли Коул (“Лос-Анджелес Гэлэкси”, 2016 йил январ)

Ёши: 36

Амплуаси: ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Арсенал”: 45/1

“Челси”: 60/0

“Рома”: 3/0

Факт

• Коул ўтган йилнинг 7 август санасида “Нью-Йорк Ред Буллз” дарвозасини ишғол этади. Бу Эшлининг сўнгги 4 йил ичидаги илк голи эди.

Неманья Николич (“Чикаго Файр”, 2017 йил январ)

Ёши: 29

Амплуаси: ҳужумчи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Легия”: 5/1

Факт

• Николич – асли Сербияда туғилган бўлсада, Венгрия термасида тўп суради.

Андреа Пирло (“Нью-Йорк Сити”, 2015 йил январ)

Ёши: 37

Амплуаси: ярим ҳимоячи

ЕЧЛдаги натижалари: ўйин/гол

“Интер”: 5/0

“Милан”: 78/7

“Ювентус”: 25/1

Факт

•  Икки бор ЕЧЛда ғолиб чиққан Пирло ўтган мавсумда 11 бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!