Ads

Каталониянинг "Барселона" жамоаси сафида Испания чемпионатида бир мавсумда энг кўп тўпурар бўлган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

7-10. Эваристо - 3 марта

Эваристо 1959 йили жамоасининг 96 голидан 20 тасини уриб тўпурар бўлган. Ўша мавсумда Каталонияликлар чемпион бўлишган. Ҳужумчи 1961 йили 11 ва 1962 йили 20 та гол билан жамоасининг тўпурари бўлган.

7-10. Карлос Рехач - 3 марта

Рехач 1970 йили клубининг 40 та голидан 7 тасига муаллифлик қилган бўлса, кейинги мавсумда эса 50 голнинг 17 тасини урган. Карлос 1978 йилда 9 та билан жамоа тўпурари бўлган.

7-10. Ривалдо

Бразилиялик ҳужумчи 1998 йили 19 та гол урган бўлса, келаси мавсумда 24 та тўп киритди. Ривалдо ўша мавсумда "Олтин тўп" ғолиби бўлган эди. Ривалдо 2001 йилги мавсумда 23 маарта рақиблар посбонларини ранжитган.

7-10. Патрик Клюверт - 3 марта

Голландиялик ҳужумчи ХХ асрнинг энг сўнги мавсумида чемпионатда 15 та гол урди. Клюверт 2002 йили 18, ундан кейинги мавсум 16 гол билан "Барса" тўпурарига айланди.

3-6. Мартин - 4 марта

Мартин 1941-1944 йилларда қаторасига 4 мавсум давомида Каталонияликлар таркибида чемпионатда энг кўп гол урган футболчи бўлди. Ҳужумчи 1943 йилги мавсумда 30 гол билан чемпионат тўпурари бўлган эди.

3-6. Ладислав Кубало - 4 марта

Ладислав 1952 йили 26 та, 1954 йили 23, ундан кейинги икки мавсумда 14 тадан гол уришга муваффақ бўлган.

3-6. Христо Стоичков - 4 марта

1991-1993 йилларда қаторасига уч мавсум ва 1995 йилда "Барселона" учун Ла лигада энг тўп киритган ўйинчига айланди.

3-6. Самуэл Это’О - 4 марта

Камерунлик ҳужумчи 2005 йилда 25 та гол киритган бўлса, кейинги мавсумда 26 та тўп киритган. Бир йиллик танаффусдан сўнг Это’О яна кетма-кет икки мавсум жамоанинг энг сермаҳсул футболчиси бўлди.

1-2. Сезарь - 6 марта

Сезарь 1946 йилдан бошлаб кетма-кет 6 мавсумда жамоа тўпурари бўлди. У 1949 йили 28 та гол билан "Пичичи" совринини қўлга киритган.

1-2. Лионел Месси - 6 марта

Месси 2010-2015 йилларда Каталонияликларнинг чемпионатдаги тўпурари бўлди. Аргентиналик 2010, 2012 ва 2013 йилларда Испания чемпионати тўпурари бўлиб, "Олтин бутса"га эга чиқди.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи