Бунақаси бўлмаган. Легионеримиз бирданига учта совринни қўлга киритди!

Беларусь олий лигасидаги голлари билан “Энергетик-БГУ” жамоасига илк бор чемпионатнинг кумуш медалини тақдим этган Бобур Абдухолиқов мавсум якунига бўйича бир неча соврин соҳиби бўлди.

Энг асосийсидан бошлаймиз.

25 ёшли ҳужумчимиз Беларусь чемпионатининг энг зўр футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплади ва ғолиб чиқди.

20221128212054

Бобур Абдухолиқов му номинацияда рақобатчилари – Владимир Хвашинский ("Минск"), Станислав Драгун, Яков Филипович, Андрей Кудравец, Максим Бордачев  (БАТЭ), Игор Иванович, Максим Скавиш, Глеб Шевченко, Сергей Черник ("Шахтер"), Сергей Политевич ("Динамо", Минск)  Илья Васильев, Муса Иса ("Белшина"), Руслан Лисакович ("Ислочь"), Павел Савицкий ("Неман")  каби футболчиларни ортда қолдирди.

Чемпионатнинг энг яхши футболчиси соврини 2002 йилдан бери топширилади. Шу пайтга қадар бу номинация бўйича жами 13 нафар футболчи ғолиб, деб топилган. Булар  Дмитрий Лихтарович (2002), Тимофей Калачев (2003), Андрей Разин (2004), Виталий Володенков (2005), Олег Страханович (2006), Роман Василюк (2007), Виталий Родионов (2008, 2013), Сергей Кривец (2009), Ренан Брессан (2010, 2011, 2012), Игорь Стасевич (2014, 2015, 2016, 2018, 2019), Михаил Гордейчук (2017), Максим Скавиш (2020) ва Дембо Дарбо (2021).

Бундан ташқари, Бобур Абдухолиқов Беларусь олий лигасининг энг яхши тўпурари номинациясида ҳам биринчи ўринни эгаллади. Моҳир ҳужумчимиз чемпионат давомида 30 та учрашувда рақиблар дарвозасига 26 та тўп киритди ва жамоадошларига 6 та голли пас узатди.

Ўзбек ҳужумчиси ҳисобида Беларусь кубогидаги битта гол ва ассист ҳам бор.

Бобур Абдухолиқов Беларусь футболи тарихида бир мавсумда энг кўп гол урган хорижлик футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Шунингдек, легионеримиз “Энергетик-БГУ”нинг бир мавсумда кўп тўп киритиш бўйича рекордчисига айланган.

Таъкидлаш жоизки, Беларусь футбол федерацияси мавсумнинг энг яхши ҳужумчисига аталган совринни ҳам Бобур Абдухолиқовга тақдим этди.

20221128210028

Бобур Абдухолиқов “Насаф” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчи қаршиликлар сафида 2016 йилдан 2021 йилгача тўп тепган. Бу жамоа таркибида Ўзбекистон чемпионати, мамлакат кубоги ва Осиё чемпионлар лигаси мусобақаларида гол уришга муваффақ бўлган.

Абдухолиқов фаолиятида Украина қилган омадсиз сафари ҳам бор. “Рух” клуби билан шартнома имзолаган Бобур ўзига асосий таркибда бирор марта имконият берилмаганидан кейин, бу клуб билан келишувни бекор қилди.

Шундан сўнг, омадини синаш мақсадида ўтган йили ёзда Беларусь чемпионатига йўл олди. Бу мамлакатдаги бир ярим йиллик фаолияти давомида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш эта олди.

Маълумотларга қараганда, 25 ёшли ҳужумчимизга кучли лигалардан таклифлар бўлмоқда. Бобур келаси мавсумни бошқа клубда бошлаш эҳтимоли жуда катта.

Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида тўрт маротаба майдонга тушган.  

Яна бир клуб Шомуродовни сўради, “Рома” жавоб қайтарди!

Японияда гол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир фикр билдирди!

Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!