Яна бир клуб Шомуродовни сўради, “Рома” жавоб қайтарди!

Айни пайтда Элдор Шомуродов “Рома”нинг энг харидори кўп футболчисига айланиб қолди. Қишки трансфер ойнасига очилишига бир ойдан кўп вақт борлигига қарамай, бир неча клуб ўзбек ҳужумчисининг трансфер маълумотларини сўраб, пойтахт клубига мурожаат қилди.

Италия футболига ихтисослашган https://www.pagineromaniste.com сайти тарқатган маълумотга кўра, “Монца” клуби Элдор Шомуродовни ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган.  

2693vbg1h5su9ea2hhutuh8vc4_2022-09-18_1950340_as-roma-vs-atalanta-bc-25874

Манбанинг таъкидлашича, Монца шаҳри жамоаси ўзбек ҳужумчисининг трансфер маълумотларини сўраган. “Рома” раҳбарияти бу клубга ҳам, бошқа харидорлар олдига қўйган талабни маълум қилди.

Унга кўра, Шомуродов фақат унинг трансферини тўлиқ харид қиладиган ёки аввал ижарага олиб, ёзда сотиб олиш мажбуриятини зиммасига оладиган клубга қўйиб юборилади.

 Яна бир нуфузли манба – https://www.pagineromaniste.com сайтининг маълум қилишича, ҳамюртимиз учун “Торино” клуби охиригача курашишга бел боғлаган. Турин клуби спорт директорти Давиде Вагнати Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни шахсан ўзи назорат қилиб бормоқда.

“Рома”нинг яна бир футболчисига харидор бор

Қишки трансферлар вақтида “Рома”дан кетиши кутилаётган ўйинчилардан бири Эдоардо Бове бўлиб турибди.

Жозе Моуриньонинг кашфиётларидан бири “Салернитана” клубини жиддий қизиқтириб қўйган. Футбол сайтларидан бири tuttosalernitana.com журналистлари клуб ҳақиқатан италиялик футболчига қизиқаётганини тасдиқлади.

Манбанинг таъкидлашича, “Салернитана” клуби спорт директори Морган Де Санктис римликларнинг 20 ёшли футболчисини олиш учун режа тузиб қўйган.

bove_roma_esultanza

“Салернитана” римликлардан Эдоардо Бовени ярим мавсумга ижарага беришни, шунингдек, ёзда унинг трансферини сотиб олиш ҳуқуқини шартномада кўрсатишни сўрамоқчи.

Истеъдодли ярим ҳимоячига Италиянинг бошқа клубларидан ҳам чорлов бўлаётгани ҳақида хабарлар тақатиляпти.

“Рома” яна бир ҳужумчидан қутилишга яқин турибди

“Рома” асосий таркибига кира олмаган Жастин Клюйверт мавсумни Испания чемпионатида ўтказмоқда.

“Валенсия” нидерландиялик ҳужумкор футболчини бир мавсумга ижарага олган эди. 23 ёшли ўйинчининг ҳаракатлари испан клуби мураббийларига жуда маъқул келди.

Бу жамоани бошқараётган италиялик мутахассис Женнаро Гаттузо Жастиннинг тўлиқ трансфер қилинишини истаяпти.

Клюйверт янги жамоасида ўнта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди. Унинг ижара шартномасида “Валенсия” ёзда бу ўйинчини 15 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги ҳақида банд бор.

4babdb83b5aafa00d850e4ce299441bc2cc8479c

2018 йилда “Аякс”дан 17,25 миллион еврога трансфер қилинган футболчи шу пайтга қадар “Рома” асосий таркибидан жой ололмаган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган.

Жастин Клюйвертнинг ўзи ҳам фаолиятини “Валенсия”да давом эттиришга қарши эмас.

Японияда гол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир фикр билдирди!

Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!