Файзуллаев бўйича “Бавария”дан қўнғироқ бўлди: Таниқли агент масалага ойдинлик киритди!

Chery Tigo 7 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКА ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Европанинг кучли лигаларига кетиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар бир неча ойлардан бери тўхтагани йўқ.

20 ёшли футболчимиз Россия Премьер-лигасида ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатарда ўтказилган Осиё кубогида муваффақиятли ўйнаганидан кейин унга Бундеслига гранди “Бавария”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида ахборотлар тарқатилган эди.

Европанинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Бавария”нинг ўзбек футболчисига қизиққани ростми?

Ҳақиқатан ҳам, мюнхенликлар Файзуллаев бўйича мурожаат қилганми?

Бу масалага таниқли футбол агенти Герман Ткаченко жавоб берди ва масалага ойдинлик киритиб ўтди.

- “Бавария” Аббосбек Файзуллаев масаласида телефон қилди, лекин улар уни дарров сотиб олиш учун боғлангани йўқ.

Шунчаки, улар ўйинчининг мақомини текшириб кўрди, чунки Файзуллаевнинг уларнинг скаутлик базасига киритилган. Улар шартнома ҳолати, қанча туриши ҳақидаги маълумотларни аниқлаштириб олди.

Аббоснинг номи уларнинг скаутлик базасида бор, лекин кимлардир воқеалар ривожидан олдинга ўтиб, вазиятни жиддий қизиқиш сифатида баҳолади, аммо ҳолат бундай эмас, - деди Герман Ткаченко.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор”  тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумкор футболчимиз ўтган йили август ойида ЦСКАга кўчиб ўтганди. Бу трансфер тошкентликларга 500 минг евро олиб келди.

Файзуллаев “шерлар” сафида икки йил давомида 41 та ўйин ўтказиб, ўнта гол ва учта ассист муаллифи бўлган.

Россиядаги дебют мавсумида истеъдодли легионеримиз  ЦСКА учун 32 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва 14 ассист қайд этди. Аббоснинг трансфер суммаси бир неча баравар кўтарилиб, айни пайтда 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу борада Файзуллаев Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Файзуллаев Париж Олимпиадасида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилди. Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади.

Футболчиларимиз мусобақадаги иштирокини  24 июль куни Испания олимпия терма жамоасига қарши ўйиндан бошлайди. Тимур Копадзе шогирдлари 27 июлда Миср ва 30 июль куни Доминикан Республикаси терма жамоалари билан куч синашади.

Аббосбек Файзуллаев 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоада асосий фигуралардан ҳисобланади. Легионеримиз ушбу жамоа сафида 14 та баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.

Легионерларимиз: Яхшибоевнинг ишлари яхши, қолганларчи?

Харидор Шомуродовни олиш бўйича аниқ режа тузиб қўйди

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?
Файзуллаев қўлдан чиқяпти ёхуд Аббосбек ва “Вильярреал” масаласига Италиядан қандай муносабат бўлди?

Ўзбек футболчилари Европа Чемпионлар лигасида порлаши кутиляпти...

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!