Файзуллаев янада кучли чемпионатга ўтмоқчи

Россия премьер-лигасининг саккизинчи туридан ўрин олган ЦСКА ва “Крилья Советов” жамоалари ўртасидаги беллашув қаҳрамони Аббосбек Файзуллаев бўлди.

Ўзбек легионери жамоаси бир киши кам бўлиб ўйнашига қарамай, москваликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.  Бунгача иккита учрашувда атиги бир неча дақиқа ўйнаган ҳамюртимиз “Крилья Советов” билан бўлган баҳсда иккинчи бўлимда тўлиқ ўйнади ва  ЦСКАнинг ўйинини тубдан ўзгартириб юборди.

Унинг аниқ пасини голга айлантирган Фёдор Чалов ҳисобни тенглаштириб, дуранг натижани таъминлади.

image_2023-09-17_11-06-47_1

Бу ўйиндан кейин мухлису мутахассис, журналист эътибори Файзуллаевга қаратилди. Легионеримиз яна интервью берди. Бу гал Аббосбек анча қизиқ маълумотлар билан ўртоқлашди.

— Жамоага ёрдам бера олганимдан жуда мамнунман. Бу гал сал кўпроқ ўйин вақтига эга бўлдим. Кейинги баҳсда янада яхши ўйнайман.

— Аввал ўйнаган позициянгда ҳаракат қилдинг. Анча қулай бўлдими?

— Менга бунинг фарқи йўқ, муҳими – майдонда бўлиш. Ўйинимдан қониқдим, лекин янада яхши ўйнай оламан. Насиб қилса, гол ҳам ураман.

— Ўзбекистон терма жамоасидаги голлар ўзингга бўлган ишончни кучайтиряптими? Қандай кайфиятда қайтдинг?

— Гол урганингда ҳар доим ўзингга бўлган ишонч ортади ва сен янада яхши ўйнашингга ёрдам беради.

— Ўзбекистон байроғини кўриб, ўйиндан кейин ўша ерга бординг...

— Ҳа, мен Ўзбекистон байроғини кўрдим ва уни кўтарган мухлислар ёнига бордим, улар билан саломлашдим. Мен уларни танимайман, улар учрашувни томоша қилиш учун келган одамлар.

— Улар сизга Ўзбекистон байроғини совға қилишди, сиз уларга футболка бердингиз...

— Ҳа, улар билан саломлашиб, бироз мулоқот қилдик.

— Ўзбекистонлик кўп футболчилар Россия Премьер-лигасида ўйнаган. Энг зўри ким?

— Одил Аҳмедов. Миржалол Қосимов ҳам зўр ўйнаган. Элдор Шомуродов ҳам яхши, у Россия Премьер-лигаси орқали топ-чемпионатга йўл олган.

— Сизнинг йўлингиз қандай бўлади? Нималарга эришмоқчисиз?

— Ривожланиш ва Россияда муваффақиятли ўйинчилардан бўлишни истайман. Кейин янада кучли чемпионатда тўп тепмоқчиман.

— Ким билан кўпроқ мулоқот қиляпсиз?

— Саша Зделар билан.

— Жамоада энг қувноғи ким, энг жиддийсичи?

— Қувноғи  — Макс Мухин. Жиддийси — Игорь Акинфеев.

— Узоқ вақтдан бери юта олмаяпсизлар. Муаммо нимада?

— Биз ҳар доим ютишни хоҳлаймиз, вазиятлардан унумлироқ фойдаланишимиз керак.

image_2023-09-16_23-01-26

— Тез мослашяпмиз, бугунги ўйинингиз – энг юқори даражангизми?

— Йўқ, энг юқори даражам эмас. Буни тез орада кўрасизлар.

Россия футболининг энг ёрқин юлдузлари энди Файзуллаевга мухлислик қиладиган бўлди

Файзуллаев нега табрикни қабул қилмади?

ЦСКА бош мураббийи Аббосбек Файзуллаев ҳақида нималар деди?

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Тезкор: Бугун “Ланс” Ҳусановни ўйнатишга мажбур. Сабаби...

Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!