Гол урган ўзбек легионери энг зўри бўлди!

Қишки танаффусдан кейин яна қайта тикланган футбол бўйича Россия чемпионати ўзбекистонлик футбол ишқибозларини ҳам бефарқ қолдирмади.

Айниқса, яқинда Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тшончли ўйин намойиш қилган Рустамжон Ашурматов ҳамон юқори спорт формасида эканини кўрсатгани мухлисларни хурсанд қилди.

Тажрибали марказий ҳимоячи Россия Премьер-лигасининг 19-турида “Рубин”нинг мусобақа пешқадами “Краснодар” майдонида бўлиб ўтказган учрашувида асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ўйнади.

ashurmatov-esli-by-ne-ya-to-

Ашурматов ҳимоядаги вазифаларини тўлиқ бажариш билан бирга жамоасининг ҳужумларини ташкил этишда ва рақиб дарвозасига хавф солишда ҳам ўзини кўрсатди. Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида легионеримиз боши билан “Краснодар” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

 Россия футболини таҳлил қилаётган мутахассислар, соҳани ёритаётган етакчи оммавий ахборот воситалари Рустам Ашурматовнинг ўйинини юқори баҳолади.

Деярли барча нашрлар, хусусан, анча нуфузли саналган matchtv.ru,  football.kulichki.net, www.sovsport.ru каби сайтлар  ўзбек футболчисини 19-тур рамзий термасига марказий ҳимоячи сифатида киритди.

Бундан ташқари, футбол учрашувларини таҳлили билан шуғулланадиган “РУСТАТ” сервис компанияси Рустам Ашурматовни Россия Премьер-лигасида  19-турнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.

“РУСТАТ” матбуот хизмати:

Рустам Ашурматов  чемпионат етакчиси “Краснодар” билан баҳсда сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганидан ташқари, дарвозага аниқ зарба бериш бўйича турнинг энг яхши ўйинчиси, тўп қайтариш масаласида энг зўр олти футболчидан бири бўлди, ҳимоядаги яккакурашлар ва тўпни эгаллаб олиш бўйича кучли йигирматаликка кирди.

fLNA6eQWODfdWWc3

Рустам Ашурматов ўйин давомида амалга оширган техник-тактик ҳаракатларининг 86 фоизи муваффақиятли чиқди.

FOOTBALL.KULICHKI.NET:

“Рубин”марказий ҳимоячси Рустам Ашурматов “Краснодар”га қарши ўйинни зўр ўтказди. Ашурматов ҳимояланишда кўп жиҳатдан ўзини кўрсата олди. Хусусан, уч марта рақиб тўпини эгаллаб олди. Бироқ ўзбек ҳимоячисини рамзий терма жамоамизга ҳимоядаги ўйинлари учун эмас, биринчи навбатда, ҳужумдаги самарали ҳаракатлари ҳисобига киритдик.

Рустамжон ўйин охирида пешқадам жамоа жарима майдончасига боргани муваффақиятли чиқди ва бурчакдан узатилган тўпни Матвей Сафонов дарвозасига боши билан жойлаб қўйди. Шу тариқа, Рашид Раҳимов жамоасига дуранг натижа тақдим этди.

SOVSPORT.RU:

Россия Премьер-лигасини мунтазам кузатиб бормайдиганлар Рустам Ашурматов қайси жамоада ўйнашини ҳам билмаса керак. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки жорий мавсумда у фақат уч марта бошланғич таркибда майдонга тушган холос.

Энди бунданам ҳайратли ҳолат юз берди. Рустам марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, 19-турда дарвозага энг кўп (3 маротаба) аниқ зарба берган футболчи бўлди, умумий зарбалар сони (4 та зарба) бўйича иккинчи ўринда қайд этилди.

gallery-image-19-tur-rpl-krasnodar-rubin-67

Қўшимчасига, Ашурматовнинг  сўнгги дақиқада чемпионат пешқадами дарвозасига урган голи “Рубин”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Легионеримиз Англиядаги ўйинни кутяпти

Ҳимоячи легионеримиз пешқадамга гол уришни кўрсатиб қўйди!

Файзуллаевга эркинлик беринг!

Файзуллаевни 60 миллион евролик юлдузга тенглаштиришди

Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида порлашни кўзлаяпти

Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998911709159
05/03/2024 08:45
Катар билан уйинда пеналтини урганда фойдалирок буларди биз учун 1000 марта куйдингларе шу постни футболчи бугандан кейин урадида гол 39 ёшли Роналдуям уряпти голни харуйинда 2 тадан