Ҳусанов ҳақиқатан “Монстр” экан!

Франция чемпионатидаги ягона вакилимиз – Абдуқодир Ҳусанов Лига 1 бешинчи турида “Мец”га қарши ўтказилган учрашувда дебютини нишонлади.

19 ёшли марказий ҳимоячи ўзининг ишончли ўйини билан франциялик мутахассислар, журналистлар ва мухлислар эътиборини қозонди.

“Ланс”нинг ашаддий мухлислари ижтимоий тармоқларда ўзбек футболчисининг дебют учрашувидаги ўйинини кенг муҳокама қилмоқда.

gettyimages-1669653744-2048x2048

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига франциялик мухлисларнинг Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги фикрларини ҳавола этади.

Cricriz02:

Ҳусанов – топ! Унда ҳеч қандай муаммо йўқ!

Карлфут:

Яна ютқаздик. Лекин янги “Монстр” – Ҳусановни кашф қилганимиз билан ўзимизни овутяпмиз.

Манчжурия22:

Ҳусанов ҳақиқатан “Монстр” экан. Мени ёш ўйинчи бу қадар ҳайратга солганини эслай олмайман. У Европада катта ўйинчига айланишига ишонаман. Бошқачи бўлиши мумкин эмас. Бу биринчи ўйиниданоқ маълум...

Дэн:

Ҳусанов жуда яхши ўйинчилиги кўрдик.

Оливье 6:

Фикрларга қўшиламан. Ҳусанов янги ўйинчиларимиз орасида энг яхшиси. Абдуқодир ёш бўлишига қарамай, яхши ўйин ўтказди, буни тан олишимиз керак.

Карлфут:

Ҳусанов қанчага олинди? Мен 100 минг евро эканини кўрдим. Диуфчи? 14 миллион евро туради? Ҳусанов ундан зўрлигини ким менга тушунтириб беради?

Ален53:

Диуф ўтган йили Европа Лигасининг энг зўр ўйинчиси бўлгани учун эътиборни тортган ва нархи 14 миллион еврога кўтарилган. У жисмонан бақувват ёш ўйинчи, лекин психологияси нозикроқ. Ҳусанов – ҳақиқий кашфият, мақтаганларича бор экан.

Робка62:

Ҳусанов – топ! Ҳамманинг орқасини ёпди.

Себ:

Ҳусанов қандай зўр ўйнади. Шу кечанинг энг катта кашфияти бўлди. Энди уни яна бошланғич таркибда кутман. Ишончимни оқлаган ягона ўйинчи бўлди.

ГлобулаСангетОр:

Ҳусанов “Монстр” экан. Хотиржам ўйнашига тан бердим. Келажаги порлоқ...

Сил1362:

Ҳусановнинг ўйинини томоша қилиб, қониқиш ҳосил қилдим. У яхши ўйинчи экан.

Голдгот:

Янги ўйинчиларга баҳо беришга ҳали эрта. Лекин ҳозирданоқ Ҳусанов ва Агилер жуда қизиқарли трансфер бўлиб кўриянпти.

Этьен62:

Бу ўйин беш соат давом этганида ҳам ҳисоб ўзгармас эди. 32 та уринишдан бирорта гол уролмадик. Фульжини, Томассон ва Диуф ўртамиёна ўйинчилар экан. Ҳусанов эса биринчи учрашувдаёқ зўрлигини кўрсатди.

Карлфут:

Ҳусанов ҳайратга солди!

Тейтур62:

Ҳусанов “подкат”га роса уста экан.

khusanov-tacle

Жеронимо:

Ҳужум ташкил қиладиган ўйинчилар етишмаяпти. Техник аниқлик йўқ. Ягона қониқтиргани Ҳусановнинг ўйини бўлди.

Тарнагас:

Медина қайтганидан кейин ҳам олтинчи учрашувда Ҳусанов ва Абдул Самедни бирга бошланғич таркибда кўришни истайман.

Раньери Шомуродовга ўйиндан олдин нима деганини айтди

Шомуродов ўзига келди!

Французлар Ҳусановдан ҳайратда!

Россия футболининг энг ёрқин юлдузлари энди Файзуллаевга мухлислик қиладиган бўлди

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Тезкор: Бугун “Ланс” Ҳусановни ўйнатишга мажбур. Сабаби...

Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
17/09/2023 22:35
Husanov ham Fayzullayev ham berilgan bir imkoniyatdan asosiy o'yibchiligini isbotlay oldi. Olg'a yigitlar! Biz sizlar bilan faxrlanamiz.
Akram Haedarov
18/09/2023 11:55
Eron bilan o'yinni stadiondan ko'rdim juda spakoyna bola ekan