Ҳусанов учун кураш бошланди! Европа грандлари “Ланс”га келди...
Яқинлашиб келаётган олдиндаги икки трансфер бозорида “Ланс” 20 ёшли марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибида сақлаб қолиши қийин бўладиган кўринади.
Европа матбуоти бир неча номдор клублар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича амалий ҳаракатларни бошлаб юборгани ҳақида ёзмоқда.
Sports.uz портали нуфузли манбаларнинг легионеримиз трансфер бўйича чиқараётган ахборотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.
ПСЖ билан ўйинда майдондан четлатилганига қарамай, “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов трансфер мақсадида парижликларнинг нишонида бўлади.
Ўзбек футболчиси Европанинг гранд клублари скаутлари назарига тушгани анча бўлди. Ўзаро учрашувда Ашраф Ҳакимига нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олгани ПСЖ, “Челси”, “Тоттенхэм” каби қудратли клубларни 20 ёшли футболчига бўлган қизиқишига салбий таъсир кўрсатмайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили келажаги порлоқ ва кўп нарсага қодир футболчи сифатида ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш эътиборини қозонган.
Кевин Дансо ва Абдуқодир Ҳусанов тез орада “Ланс”ни тарк этиши мумкин. Жорий мавсумда “Ланс” чемпионатдаги энг яхши ҳимоя чизиғининг ишончли ўйини туфайли мусобақа жадвалининг юқори қисмида бормоқда.
Кевин Дансо La Voix des Sports нашрига берган интервьюсида келаси мавсум лансликлар таркибида бўлмаслигини, яхши таклиф тушса, жорий чемпионат ўртасида ҳам “Ланс”дан кетиши мумкинлигини таъкидлади.
Шу бидан бирга Ҳусанов ҳам бошқа лигаларга йўл олиш эҳтимоли катта. Биздаги маълумотларга қараганда, “Челси” ва “Тоттенхэм” мутасаддилари “Ланс” ва “Лилль” ўртасидаги дербига ташриф буюриб, ўзбек футболчисининг ўйини бевосита кузатган ва тегишли маълумотларни олган.
Агар Дансо ва Ҳусанов билан бирга дарвозабон Брис Самбанинг кучлироқ клубга кетиш эҳтимоли юқорилигини инобатга олсак, бу трансферлар амалга ошган тақдирда “Ланс” асосий активларининг ўрнини қоплаш учун келаси ёзда ҳимоя чизиғини тўлиқ қайта ташкил қилишига тўғри келади.
Франция чемпионатида бирорта футболчи “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сингари юқори ва барқарор статистик кўрсаткичларни қайд эта олмаяпти.
Жорий мавсумда 20 ёшли ҳимоячи жамоасининг ҳақиқий таянчига айланиб қолди. Унинг ўйини Англия Премьер-лигаси клубларини қизиқтириб қўйди. Трансферларга оид янгиликларда Ҳусановнинг номи тез-тез айлана бошлади.
Номи анча танилиб қолган Ҳусанов Англия клублари, хусусан, “Челси” ёки “Тоттенхэм” таклифини қабул қилса, бу трансфер “Ланс” учун янги молиявий имкониятларни очади. Бугунги кунда Абдуқодир Ҳусанов лансликларнинг энг қиммат активига айланиб бўлди.
Шу боис, Ҳусанов Англия Премьер-лигасига йўл оладиган бўлса, бу трансфер “Ланс”га яхшигина даромад келтириши мумкин. “Ланс” бош мураббийи Уилл Стилл эса, ҳеч бўлмаганда шу мавсум охиригача ўзбек футболчисини жамоада сақлаб қолмоқчи.
Франция чемпионатида энг мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга бўлган “Ланс” кейинги трансфер ойнаси вақтида бир неча ўйинчиларидан айрилиши мумкин. Англия Премьер-лигаси клублари ўзлари қидирган сифатли футболчиларни шу жамоадан топди.
Хусусан, “Челси” ва “Тоттенхэм” ўтган йили Беларусь чемпионатидан 100 минг еврога трансфер қилинган Абдуқодир Ҳусановни танлади. “Ланс” кашфиётига айланган бу ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам 16 та учрашувда қатнашиб улгурди.
ПСЖ билан бўлган учрашувда кескин ўйнагани учун майдондан четлатилганига қарамай, Ҳусанов “Ланс”нинг энг маҳоратли футболчиларидан бўлиб қолаверади.
La Voix du Nord нашри ҳам 20 ёшли ўзбек легионери Англия Премьер-лигаси клубларини қизиқтириб қўйганини тасдиқлади. “Ланс” билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома билан боғланган Ҳусановни ўтган ёздан бери “Пари Сен-Жермен” ҳам синчковлик билан кузатиб келмоқда.
Ҳусановнинг трансфери “Ланс” учун янги рекорд бўлиши кутилмоқда
Легионеримиз Италияда ўйнай оладиган футболчи борлигини айтди
Ҳусановни Англия грандлари сафида кўрамизми? Жараён бошланди...
Фикрлар