Осиё кубогида Ўзбекистоннинг беш нафар футболчиси кузатувда бўлади!

2024 йилнинг дастлабки икки ойида футбол жамоатчилигининг асосий эътибори Кот д’Ивуардаги Африка Миллатлар лигаси ва Қатардаги Осиё кубоги мусобақаларига қаратилади.

Нуфузли манбалар қитъа миқёсидаги мусобақаларга оид таҳлилий материалларни эълон қилишда давом этяпти. Хусусан, www.strategya.com сайти Осиё кубогида иштирок этадиган асосан  қайси  футболчилар мухлису мутахассислар диққат марказида бўлишини таҳлил қилиб чиқди.

Қатар мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида қитъадаги терма жамоаларнинг ярми – 24 таси иштирок этади. Олти гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган ва тўртта энг яхши натижага эга учинчи ўрин соҳиблари плей-оффга йўлланма олади.

afc-cup-draw

Қитъа чемпионатида бир неча юлдуз даражасидаги футболчилар бор. Энг кучли терма жамоалардан бири Австралия саналади. Грэм Арнольд шогирдлари орасда Мэтью Райан, Азиз Бехич ва Жексон Ирвайн каби таниқли ўйинчилар бор. “Лестер” вакили Ҳарри Суттар ҳимоячи бўлишига қарамай, кўп гол уряпти.  

Эрон терма жамоасининг энг машҳур футболчилари ҳужум чизиғидан жой олган. Меҳди Тареми ва Сардор Азмун дуэти ҳар қандай рақибга хавф туғдиради. Таркибда Европанинг кучли чемпионатларидан таклиф этилган Алиризо Жаҳонбахш (“Фейеноорд”), Саман Ғаддос (“Брентфорд”) ҳам ўйнайди.

Япония терма жамоасида Англиядан келган ўйинчилар кўп. “Ливерпуль”дан Ватару Эндо, “Арсенал”дан Такэхиро Томиясу, “Брайтон”дан Каору Митома АПЛ вакиллари ҳисобланади. Яна ўн бир нафар футболчи кучли бешлик лигаларида тўп тепади.

Жанубий Корея бош мураббийликка машҳур футболчи Юрген Клинсманни таклиф қилган. Германиялик мутахассис томонидан Осиё чемпионатига таклиф этилган ўйинчилар орасида “Бавария” вакили Ким Мин Чже, ПСЖ ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин, “Вулверхэптон”дан Хван Хи Чхан ҳамда энг ёрқин юлдуз Сон Хён Минни кўриш мумкин. “Тоттенхэм” тўпурари ўйинларда терма жамоага сардорлик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам бир неча ўйинчилари мухлису мутахассислар кузатувида бўлади. Элдор Шомуродов йўқлигида асосий эътибор легионер мақомида ўйнаш тажрибасига эга бўлган Остон Ўрунов, Рустам Ашурматов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳожимат Эркиновга қаратилади.

Шунингдек, “Ланс” асосий таркибида кўриниш бера бошлаган 19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов ҳам энг салоҳиятли ўйинчилар қаторида мутахассислар ва мухлислар нишонида бўлиши табиий.

КА-23-гр-В

Ўзбекларга таниқли мутахассис Сречко Катанец бош мураббийлик қилади. Умуман олганда, Осиё чемпионатида таниқли мураббийларнинг ишини кузатиш имконига эга бўламиз. Сурияликларга Эктор Купер, ҳиндларга Игор Штимац, Бирлашган Араб Амирликларига Паулу Бенту, Вьетнамга Филипп Труссье, Саудия Арабистонига Роберто Манчини устозлик қилади.

Файзуллаев ва яна тўрт ёш юлдузни танлашди!

“Кальяри”да катта ўзгаришлар кутилмоқда: Клуб Шомуродовдан воз кечяптими?

Ҳиндистон футболчилари Осиё кубогида Ўзбекистонни қандай ютмоқчи?

“Қуруқ серия” Шомуродовга қимматга тушиши мумкин...

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mikoh
11/01/2024 23:41
Хожимат билан Рустам ўртача ўйинчиларку.