Ҳусановни яна қозоқ футболчисини билан солиштиришди. Бу гал хулоса бошқача бўлди!

CHERY AUTO

2025 йили Марказий Осиёнинг икки футболчиси Англия клублари билан шартнома имзолади.  20 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан узоқ муддатли битим имзолади.

Манчестерликлар ўзбек футболчиси учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади. Шунингдек, 10 миллион евро бонус ҳам белгиланган.

Бу воқеадан оз фурсат ўтиб, “Қайрат”нинг 16 ёшли тарбияланувчиси Дастан Сатпаев “Челси” билан ҳамкорлик ришталарини боғлади. Лондонликлар истеъдодли ҳужумкор футболчи учун 4,3 миллион евро харажат қилди. Бироқ Сатпаев 18 ёшга тўлгунича “Қайрат” жамоасида тажриба тўплаб туради.

Бу воқеалардан кейин футбол жамоатчилиги орасида икки ўйинчини бир бирига таққослаш бошланди. Айниқса, Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифаси бажарувчиси Али Алиев ўша пайтда ҳали профессионал даражада ўйин ўтказмаган Дастан Сатпаевни Франция ва Англия чемпионатларида ўз маҳоратини кўрсатган Ҳусановдан устун қўйгани кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

- Мен Дастанни Ҳусановга қараганда кучли, деб ҳисоблайман. Агар тўғридан-тўғри баҳо берсак, Сатпаевнинг генетикасига эътибор қаратинг. Бу ҳақиқий атлет, уни Европа стандарти даражасига кўтариш учун ҳамма нарсани бериш ва ривожлантириб бориш мумкин.

Айни пайтда “Реал Мадрид”да туркиялик Арда Гюлер, бразилиялик Эндрик бўлса, Дастан Қозоғистон паспортига эга бўлгани учун ҳали уларнинг эътиборига тушмаган. Халқаро майдонда Дастан Сатпаев бу вазиятни ўнглаши мумкин, деб ўйлайман, - деган эди Али Алиев.

Бу гал қозоқ футболининг кўзга кўринган вакилларидан Булат Есмагамбетов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди ва унинг хулосаси бошқача бўлди.

- Ҳусанов — топ-футболчи, унинг салоҳияти ақлбовар қилмас даражада. Мен Ҳусановнинг ўйинларини ҳали Франция клубида ўйнаётганида кўрганман.

Уни “Манчестер Сити”га бежиз таклиф қилишгани йўқ. Айни пайтда уни Дастан Сатпаев билан солиштириб бўлмайди. Бу ўйинчилар майдонда турли позицияда ҳаракат қилади, даражасиси ва сифати ҳам бошқа-бошқа.

Ҳусановнинг ажойиб тезлиги, куч-қуввати бор, жуда сифатли ўйинчи ўсаётгани аниқ кўриниб турибди, - деди Булат Есмагамбетов маҳаллий оммавий ахборот воситаларига.

Абдуқодир Ҳусанов Беларусь ва Франция чемпионатларидаги фаолиятидан кейин Англия Премьер-лигасида ўйнаган биринчи ўзбек футболчисига айланди. Манчестерликлар билан 2029 йилнинг ёзигача шартномага эга бўлган ҳамюртимиз transfermarkt портали экспертлари томонидан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дастан Сатпаев эса, бу йилдан Қозоғистон Премьер-лигасида иштирокини муваффақиятли бошлади. У 2026 йили 18 ёшга тўлганидан кейин “Челси” ёшлар жамоасига бориб қўшилади. Transfermarkt порталида Сатпаевнинг трансфер суммаси 500 минг еврони ташкил этаётгани кўрсатилган.

Бу юлдуз келса, Ҳусановга “Сити”да аниқ “нон” қолмайди!

Ҳусанов жамоасидан “ёндирадиган” хабар!

Ўзбек легионерига қўполлик қилган футболчи уч ўйинга ҳайдалди

Раньери ва Шомуродов А Серияни даҳшатга солмоқда

Шомуродов “Рома”нинг “топ-5”даги тарихий рекордини таъминлаб берди!

Ҳусанов жамоасига яхши хабарлар кела бошлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998950198726
14/05/2025 16:23
Ҳали у Сатпаев борсин Англияга ўйнасин Челсида кейин солиштирин
Ҳеч бўлмаса Европа ё ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўйнасин ё Олимпиядага борсин.бу қозоқларни фақат орқаси ёнишдан бошқа иши йўқ.боксдаям футболдаям.