Икки жамоа Шомуродовнинг “Болонья”га ўтишига тўсқинлик қилмоқда!

“Рома”да кетиши кутилаётган Элдор Шомуродовга бир неча жамоа даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, асосий даъвогар сифатида “Болонья” эътироф этиляпти. Синиша Михайлович жамоаси амалий ҳаракатларга зўр беряпти.

Маълумотларга қараганда, “Болонья” римликлар билан трансфер шартлари бўйича келишувга эришган. Энди клуб вакиллари футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар билан учрашиб, Шомуродовнинг розилигини олиши кутилмоқда.

bd9a9c46189c8412d4a4eb8f7f878212

Бироқ, мутахассислар бу трансферга халақит қилаётган бир омилни эътибордан қочирмасликни таъкидлаяпти.

Италия футболига ихтисослашган https://footballnews24.it нашри журналисти Витторио Кастьеллонинг ёзишича, Шомуродов учун курашга Англия премьер-лигаси вакили “Вулверхэмптон”нинг қўшилгани  ва анчадан бери Элдорни кўзлаётган “Торино”нинг ушбу трансфер бўйича ҳаракатларини кучайтиргани “Болонья”га ўз мақсадига етишишида тўғоноқ бўлмоқда. Худди шундай маълумотларни таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио ҳам тарқатди.

Шомуродовга харидорлар орасида “Сассуоло” ва “Монца” ҳам борлиги айтилмоқда. Шунингдек, Германия Бундеслигаси вакиллари ҳам ҳужумчи атрофидаги вазиятни кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Демак, Шомуродов фаолиятида ўзгариш бўлишининг эҳтимоли катта. Яна бошқа жамоалар ҳам ҳужумчи учун курашга қўшилиши мумкин. Муҳими, Элдор ўзига мунтазам ўйин амалиёти берадиган жамоани танлаши керак.

Кучли бешлик чемпионатларидаги ягона вакилимиз – Элдор Шомуродов  А Сериядаги фаолиятини 2020 йилнинг октябрида бошлаган. “Ростов”даги уч йиллик фаолиятидан кейин “Женоа”га 9 миллион евро эвазига трансфер қилинган ҳужумчимиз Генуя клуби дебют мавсумида саккиз та гол киритди.

Шундан сўнг, ҳамюртимизни ўтган йили ёзда Жозе Моуриньо “Рома”га олиб келган эди. Португалиялик мутахассис қўл остида асосан захирадан майдонга тушиб,  40 та учрашувда бешта гол ва олтита ассист қайд этди.

a0c7a98c7e2d3f3b745adb7e84e105846120311518fe2525130785

Ўз даврида Ўзбекистон ва Россия чемпионатларида ҳам тўп тепган Шомуродов клублар миқёсида 221 та баҳамда ўз ҳисобига 45 гол ва 23 та ассист расмийлаштирган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида 56 марта майдонга тушиб, гшоллари сонини 30 тага етказди.

Бугун Европа жамоаси Шомуродов агентлари билан музокара ўтказади!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

Бу жамоа Шомуродов трансферини нега сир тутяпти?

Тезкор! Шомуродов трансфери 48 соат ичида эълон қилиниши кутилмоқда!

Уришиб қолган бош мураббий ва директор Шомуродов туфайли ярашиб олди!

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!