Бугун Европа жамоаси Шомуродов агентлари билан музокара ўтказади!

“Рома” тезроқ қутилмоқчи бўлаётган Элдор Шомуродовга бир неча клуб даъвогарлик қилаётганига қарамай, “Болонья” ўзбек ҳужумчисини ўзиники қилиб олиш учун охиригача курашмоқда.

“Болонья” вакиллари “Рома” билан Шомуродовни кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарага олиш масаласини ҳал қилиб бўлгани ва келажакда бу клуб ўзбек футболчиси учун пойтахтликларга тўққиз миллион евро тўлаши лозимлиги ҳақида хабарлар чиқди.

Энди “Болонья” мутасаддилари Элдор Шомуродовнинг розилигини олиши талаб этилади. 

f953db8637977f9871c951e36e8189e9

Sky Sport  нашри таниқли журналист Жанлука Ди Марциога таяниб тарқатган хабарида 2 август куни “Болонья” мутасаддилари Элдор Шомуродов агентлари билан музокара ўтказишини маълум қилди.

“Рома” раҳбарияти Элдор Шомуродовнинг трансфери тезроқ ҳал бўлишини интизорлик билан кутмоқда. Пойтахтликлар бу трансфердан сўнг Элдор ўрнига Италия терма жамоаси ҳужумчиси  Андреа Белотти билан шартнома имзолайди.

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

Бу жамоа Шомуродов трансферини нега сир тутяпти?

Тезкор! Шомуродов трансфери 48 соат ичида эълон қилиниши кутилмоқда!

Уришиб қолган бош мураббий ва директор Шомуродов туфайли ярашиб олди!

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!