“Женоа” мухлислари талаби: Шомуродов бошланғич таркибда ўйнасин!

Генуя шаҳрига жойлашиб олган Элдор Шомуродов “Женоа” таркибида А Серия ўйинларига тайёргарлик кўряпти. Жамоанинг коронавирусга чалинган ўйинчилари касалликдан тузалиб, бирин-кетин сафга қайтмоқда ва машғулотларда жисмоний тайёргарлигини оширишга эътибор қаратяпти.

Shorumodov_1.jpg_1

Пандемия туфайли А Сериянинг “Торино”га қарши учинчи тур учрашувини ўтказиб юборган генуяликлар қисқа танаффусдан сўнг, навбатдаги баҳсда 19 октябрь куни сафарда “Верона”га қарши майдонга тушади. Вероналиклар ҳам Элдор Шомуродовга харидор бўлган эди.

“Женоа” мухлислари ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродов ҳақидаги постлари орқали бу трансферга ўз муносабатини билдиряпти.

Элдор Шомуродов мухлислари эътиборига италиялик мухлисларинг фикрларини ҳавола қилишда давом этамиз.

Emilio Cavalera:

Қани Элдор! Формангни тикла, сен бизга жуда кераксан!

Thiago Anna Maria:

Шомуродов А Сериядаги ўйини орқали Ўзбекистон ва ўзбек футболини яхши томондан танитади. Мен илгари бу мамлакатдан кучли ўйинчилар чиққанини билмасдим. Шомуродов Колумб сингари йўл очувчи бўлади.

Emilia Calina:

2000 йиллар ўрталарида биз В Серияда иштирок этардик ва таркибимизда Илёс Зейтуллаев ўйнаган.  Жамоамизда узоқ қолмаган ва кўпчилик уни унутиб юборган бўлиши мумкин. Уни Италиядаги биринчи ўзбек футболчиси, дейиш мумкин. “Ювентус” академиясидан чиққан Зейтуллаев Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепарди.

Giacomo Pirani:

“Верона” билан беллашувда ҳеч бўлмаса, захирадан ўйинга қўшилишига умид қиламан. Йўқса, ҳужумимиз заифлиги билиниб қолади.

Fausto Toso:

Шомуродов кейинги пайтда ўз жамоасида гол ура олмаётган эди. Лекин ҳозир бизнинг таркибимиз чекланган ва у майдонга тушиши керак.

Micaela Mazzoleni:

Коронавирус билан оғриганлар кўплиги учун бор имкониятни ишга солиш керак. Янги ўйинчиларга ҳам имконият бериш даркор. Шомуродов асосий таркибда дебют қилишини истайман.

Davide Piras:

Менимча, ҳужумда Пандев ва Скамакка ўйнайди ва захирадан майдонга тушадиган биринчи номзод бу Шомуродов. У жамоа билан энди машғулот ўтказяпти. Мослашиб олишига вақт керак.

Pippo Rossini:

Шомуродовни бошланғич таркибга қўйинглар! Рақибга нисбатан ҳужум чизиғимиз заиф бўлиб қолмасин!

Шомуродов дебютга қандай тайёрланмоқда ёхуд у қачон майдонга тушади? (фото)

"Газини бос Шома!" Италияликлар Ўзбекистон ўйинини кузатмоқда ёхуд "Женоа" Шомуродов футболкасига катта миқдорда буюртма қабул қила бошлади

Шомуродов нега “Барса” таклифини кутмагани, голсиз серияси сабаби, рафиқаси ва орзулари ҳақида гапирди

 Элдор энг зўр тўпурарлигини исботлай оладими?

“Женоа” Шомуродовни асосий фигурага айлантирадими?

Шомуродовдан Роналду билан рақобатга қодирлигини сўрашди. Жавоб оригинал бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!