Кечаги куннинг муҳим хабарлари
Ads

Кеча сайтимизда ўзбек ва хориж спортига оид кўплаб хабарлар чоп этилди. Улар орасида сайтимиз кузатувчилари қуйидагиларни кўпроқ мутола қилишди.

Сиз кечаги кунинг муҳим хабарларини ўтказиб юборган бўлсангиз, унда бу сиз учун айни муддао.

• Истеъфога чиқарилган Андрей Канчельскис "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувни бевосита стадиондан туриб кузатиб борди. Футболчилар эса унинг хайрлашув ўйинида ғалаба қозонишди. Шу куни россиялик мутахассис нафақат мухлислар, балки футболчилар ўртасида ҳам катта ҳурматга лойиқ эканлигини гувоҳи бўлдик. Беллашувдан кейин ҳам ишқибозлар стадионни тарк этмаган ҳолда кўзда ёш билан мураббийни кузатиб қўйишди.

• Бир неча кун аввал "Локомотив" клубида Андрей Фёдоров ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Кеча мутахассис иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Самвел Бабаян терма жамоа мураббийлигида нега Лобановни майдонга туширгани, мухлислар, "Пахтакор"дан кетганидан сўнг футболчиларнинг шартномасига аралашмагани ва бошқалар борасида гапирди.

• 21-23 июнь кунлари Суперлигада 12-тур ўйинлари ўтказилди. Тур ўйинига жами 41799 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 5971ни ташкил қилади. Энг кам мухлис “Пахтакор”, энг кўпи эса “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинда кузатилди.

• Туркиянинг "Фенербахче" клуби эркин агентга айланган бразилиялик ҳимоячи Дани Алвесга қизиқиш билдира бошлади. Аввалроқ 36 ёшли футболчи ўз хизматларини “Барселона” клубига таклиф қилгани, бироқ ундан рад жавобини олган. Шу боис у янги мавсумни Суперлигада бошлаши мумкин.

• “Навбаҳор” клубининг россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Иван Соловьёв жамоа билан ҳозирча амалда шартномаси бор, битим якунлангач "Навбаҳор"да қолиш ёки қолмаслиги раҳбариятга боғлиқлиги, шахсан ўзининг кетиш нияти йўқлигини билдирди.

• SPORTS.uz сайти ва "Навбаҳор" клуби билан ҳамкорликда мухлислар учун совринли ўйинни йўлга қўйганди. "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувининг танаффус вақтида омадли мухлислар аниқланди. Ўйиннинг 3 нафар ғолиби ақлли соатга эга бўлди.

• Андрей Шипилов “Пахтакор”даги фаолияти, “Металлург”га кўчиб ўтиб, бу ерда амалга ошираётган ишлари, шунингдек, жамоага ғолиблик руҳини қай тариқа сингдириш мумкинлиги борасидаги ўзининг батафсил фикрлари билан ўртоқлашди (1-қисм).

• Ҳозирги кунда ўзбек профессионал бокс оламидаги энг шов-шувли хабар дея, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг WBA чемпионлик камари учун АҚШ вакили, ушбу йўналишдаги чемпионлик камари сохиби Даниэль Романга қарши жанг ўтказиши бўлиб турибди. Август ёки сентябрь ойига мўлжалланаётган ушбу эхтимолий жанг Муроджон учун жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу жангда кимнинг имконияти юқори деган саволга ўзига хос тахминларимиз ва тахлилларимиз, бу борадаги қарашларимиз, шахсий фикрларимиз сизни бефарқ қолдирмайди.