Легионеримиз премьер-лигада энг зўрлар қаторида!

Россия премьер-лигасининг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчиларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада “Пари Нижний Новгород” жамоасида ўйнаб келаётган легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам овоз олди.

Россиянинг https://www.championat.com сайти томонидан ташкил этилган ушбу сўровномада премьер-лигада иштирок этган ва 21 ёшгча бўлган жами 50 нафар футболчининг номи кўрсатилди. Премьер-лига жамоалари бош мураббийлари ва сардорлари ўзлари энг яхши, деб билган ёш футболчиларни бештадан ўринга жойлаб чиқди.

Сўровномада қатнашган “Пари Нижний Новгород” жамоасининг собиқ бош мураббийи Александр Кержаков ўзи овоз берган футболчилар бешлигига қўл остида ўйнаган Иброҳимхалил Йўлдошевни ҳам қўшди.

1783136871_588_0_2635_2047_1280x0_80_0_0_bca93787ac7c5b454d2526ce007851d0

Умуман олганда россиялик мураббий энг яхши ёш ўйинчилар бешлигини қуйидагича белгилади:

  1. Гамид Агаларов (“Уфа”);
  2. Никита Кривцов (“Краснодар”);
  3. Арсен Захарян (“Динамо”);
  4. Руслан Литвинов (“Спартак”);
  5. Иброҳимхалил Йўлдошев (“Пари Нижний Новгород”).

21 ёшли Иброҳимхалил Йўлдошев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Шерлар” таркибидан ташқари “Бунёдкор” клубида ҳам тўп тепган.

Йўлдошевнинг асосий амплуаси чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Истеъдоли футболчи қарама-қарши томон ҳимоячи ва чап қанот ярим ҳимоячисида ҳам ўйнай олади.

Нижний Новгород шаҳри жамоаси ёш футболчимизни бир йил муқаддам “Пахтакор”дан 250 минг евро эвазига трансфер қилган. Иброҳимхалил легионер сифатидаги дебют мавсумида россиялик мухлислар ва мутахассисларда жуда яхши таассурот қолди.

Йўлдошев премьер-лига ва Россия кубогида жами 21 та учрашувда қатнашиб, ўзининг мудофаа чизиғидаги  вазифасини маҳорат билан уддалашдан ташқари, рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас ҳам узатди.

Келажаги порлоқ, деб эътироф этилаётган футболчимизнинг Россия клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Йўлдошевнинг муваффақиятли ўйини ортидан унинг трансфер суммаси ҳам мунтазам кўтарилиб бормоқда.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world  сайтида қайд этилишича, ҳамюртимизнинг трансфер нархи 900 минг еврога етган.

5aa53ac32838ad364fa85623f0cdeb84

Иброҳимхалил 2020 йилнинг 3 сентябридан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида шу пайтга қадар 13 марта майдонга тушди. Ёш ҳимоячимиз Малайзия футболчиларига қарши учрашувда тўп киритиб, терма жамоамиздаги голли ҳисобини очди.

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Умаровнинг қадрига етмаган БАТЭ кетма-кет қоқилмоқда!

Бу трансферлар амалга ошса, Шомуродов “Рома”дан кетгани маъқул!

Моуриньо Шомуродовни нега Римда олиб қолди?

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

Европа клуби ўзбек футболчисига “клиент” қидиряпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!