Легионеримизни клуби қўйиб юборади. Оладиган борми?

Россия Премьер-лигасида ўйнаётган “Рубин” жамоаси сафида икки нафар ҳамюртимиз – ҳимоячи Рустам Ашурматов ва ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев тўп тепмоқда.

9d017088-429a-4dc7-a657-aac4d1975b41

Бир неча манбаларнинг ёзишича, қозонликлар истеъдодли футболчи Умарали Раҳмоналиевни ижарага беришга қарор қилган.

Мутахассислар “Рубин” раҳбариятининг бу қарорини ёш ярим ҳимоячининг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш билан изоҳлаяпти.

Умарали Раҳмоналиев “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланади. 20 ёшли футболчи Ўзбекистон Суперлигасида жами 25 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган.

Бундан ташқари, Раҳмоналиев Ўзбекистон кубоги доирасида олтита ўйинда битта тўп киритишга муваффақ бўлган.

Умарали 2023 йилнинг январида эркин агент мақомида “Рубин” билан шартнома тузган эди. Ўша пайтда қозонликлар Биринчи лигадан юқори дивизионга чиқиш учун курашаётган эди ва мавсум якунига келиб, лига ғолибига айланди.

Умарали янги мавсумда жамоанинг асосий таркибдан ўрин олди. Истеъдодли ҳамюртимиз Россия Премьер-лигасида тўққиз маротаба майдонга тушди. Россия кубогида бешта беллашувда жамоасига ёрдам берди.

Шундай бўлса-да, клуб раҳбарияти Умарали майдонда кўпроқ ҳаракат қилиши ва маҳоратини ошириб бориши керак, деб ҳисобламоқда. “Рубин”да асосий таркибга кириш қийинлигини инобатга олиб, ёш ўйинчини ижарага беришмоқчи.

Умарали Раҳмоналиевга  бир неча жамоалардан қизиқиш бўлаётгани айтилаётган бўлса-да,ҳали “Рубин” клуби бу легионер трансфери бўйича аниқ таклиф олгани йўқ.

Умаралининг “Рубин” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Бу мавсумдан эътиборан футболчимизнинг трансфер суммасида ўсиш ҳам кузатиляпти.  Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world портали экспертлари ярим ҳимоячини 600 минг еврога баҳоланмоқда. Бир йил ичида Раҳмоналиевнинг суммаси 250 минг еврога кўтарилди.

734552_original

Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистоннинг U-20 ва U-23 терма жамоалари ўйинчиси ҳисобланади. 20 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоага сардорлик қилаётган Раҳмоналиев Осиё чемпионати ғолиби ва Аргентинадаги жаҳон чемпионати иштирокичисидир.

Умарали бу жамоа сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида олтита ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ёздириб қўйган.

Тезкор: ФИФА Элдор Шомуродов учун “Рома”дан пул ундирди

Аббосбек Файзуллаев оғир юкни елкасига оляпти!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Олти карра Россия чемпиони бўлган “пахтакорчи”: Файзуллаев менга ўхшамайди!

Россия клуби ўзбек футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Раньерининг Шомуродов ҳақидаги гаплари рост чиқди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!