
"Ливерпуль" дарвозабони жароҳатидан қутулди
«Ливерпуль» клуби дарвозабони Алиссон Бекер сонидан олган жароҳатидан бутунлай тикланганидан сўнг тўлақонли машғулотларга киришди», - дея хабар бермоқда «Sky Sports».
27 ёшли посбон Англия Кубоги доирасида «Челси»га қарши учрашувдан (0:2) аввалги машғулотда жароҳат олганди ва коронавирус пандемияси сабабли чемпионат тўхтатиб қўйилгунга қадар «Қизиллар» иштирокидаги 3 та ўйинни ўтказиб юборганди. Яъни, «Челси» билан баҳсдан ташқари, Бекер АПЛда «Борнмут» (2:1) ва Чемпионлар Лигаси доирасида «Атлетико»га қарши учрашувда иштирок эта олмаган.
«Энди Алиссон худди бошқа ўйинчилар сингари уй шароитида формасини тиклаб олиши керак. Уларнинг ҳаммаси фитнес-бўлимдан ўз дастурларини олишмоқда, шу сабаб футболчиларимиз ўзларига бириктирилган вазифаларни бажаришади ва жисмоний формасини ушлаб туришга ҳаракат қилишади», - деди «Ливерпуль» клубининг мураббийларидан бири.
Жорий мавсум Алиссон «Қизиллар» сафида барча турнирлар доирасида 28 учрашувда майдонга тушиб, 14 беллашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
Фикрлар