Машҳур клуб Шомуродовни олишга ҳаракат қилганини тасдиқлади

Ёзги трансферлар вақтида “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни олиш учун Италия, Франция, Германия, Россия, Туркия, Саудия Арабистони каби мамлакатлар жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида кўп хабар тарқатилди.

Айниқса, Туркия жамоалари ўзбек ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш учун музокарага киришгани ҳам ёқимли ҳолат.

Аввалига “Галатасарой” вакиллари ҳужум чизиғига Шомуродовни таклиф қилиш мақсадида римликларга мурожаат қилди. Бу ёзда Элдорга бўлган илк чорловлардан эди. Ўшанда Жозе Моуриньо ўзбек футболчисига янги мавсумда имкон беришга қарор қилганини айтганди.

picture_1

Кейинчалик, Чемпионлар лигаси саралаш учрашувлари олдидан олдинги чизиқни кучайтиришни режа қилган амалдаги чемпион “Трабзонспор” Шомурожов трансферини сўраб, “Рома” мутасаддиларига мурожаат қилди. Улар ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олиш учун “бўрилар”га бир миллион евро ҳам ваъда қилди.

Энди маълум бўлишича, Элдорга Туркиянинг энг машҳур клуби “Бешиктош” ҳам харидор бўлган экан.

Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган ушбу клуб спорт директори Жейхун Казанчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансфери бўйича римликлар билан музокара олиб борганини маълум қилди.

- Июнь ойида биз “Рома” вакиллари билан Шомуродов бўйича музокара қилдик. Кейин вазиятдан келиб, чиқиб бошқа ҳужумчини сотиб олдик. Айни пайтда бошқа ҳужумчига эҳтиёжитмиз йўқ, - деди Жейхун Казанчи.

Манбанинг таъкидлашича, “Бешиктош” мутасаддилари “Рома”дан ўзбекистонлик ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарага беришни сўрашган.

Бу трансфер амалга ошмаганидан кейин истанбулликлар “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюбани ўз сафига қўшиб олишни истаган. Моҳир тўпурар учун улар икки миллион евро талиф қилиб, рад жавобини олган.  Охир-оқибат россиялик ҳужумчи “Адана Демирспор” жамоасидан қўним топди. Шомуродов “Ростов”да ўйнаган даврда айнан Артём Дзюба билан тўпурарлар пойгасида ўзаро рақобатлашган эди.

Россия чемпионатида порлаган футболчилардан қуруқ қолган “Бешиктош” бирданига учта ҳужумчи – “Стандарт”дан Жексон Мулека, “Эвертон”дан Женг Тосун ва “Бёрнли”дан Вут Вегхорстни трансфер қилди.

Янги мавсум бошланган ва ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганига қарамай, Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Жозе Моуриньо “Рома”нинг учта учрашувидан бирортасида легионеримизга ишонч билдирмади. Жамоага Андреа Белоттининг олиб келингани Элдорнинг майдонга тушиш имкониятларини янада пасайтириб юборди.

Шомуродовнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлардан бири Валерио Жуффрид ўзбек ҳужумчисига Италиядан қизиқаётган жамоалар борлиги ва ўзгариш бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Ўзбекистон, Россия ва Италия юқори дивизионларида “Машъал”, “Бунёдкор”, “Ростов”, “Женоа” ва “Рома” сафида жами 221 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли узатма оширган.

e2d95f399147891b6101ba12633a8bfd

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 53 та ўйинда 30 та гол муаллифи бўлган.

Тезкор: Шомуродовда янгилик борми? Агент Элдорнинг келажаги бўйича баёнот берди!

Моуриньо Абрахамдан қаттиқ норози, энди Шомуродовга имкон берадими?

Жамоасига илк ғалабани келтирган футболчимиз энг зўрлар қаторидан жой олди!

Европа клублари назарига тушган легионеримиз яна гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азат Каримов
29/08/2022 17:20
Сизларни барча информацияларингиз елгон нимага керак елгон езиб
&
Абдурахмон лидер
29/08/2022 19:32
Ёлгон эмас буни бир неча хорижий информаторлар хам тасдиклади