Мексика тўқнашув олдидан Ўзбекистоннинг икки қуролидан хавотирда: Бири Шомуродов, иккинчиси...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Қатар стадионларида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёгарликнинг навбатдаги босқичини АҚШда ўтказмоқда.
Тажрибали мураббий Сречко Катанец шогирдлари хорижий ўқув-машғулот йиғини доирасида мезбонлар ва Мексика терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади.
Хусусан, 9 сентябрь куни Сент-Луис шаҳридаги “Сити Парк” аренасида Ўзбекистон миллий терм жамоаси АҚШ вакилларига қарши баҳс олиб боради. 12 сентябрь куни ҳамюртларимиз Атланта шаҳридаги “Мерседес Бенц” стадионида Мексика терма жамоасига қарши саф тортади.
ESPN нашрига тегишли https://espndeportes.espn.com сайти Мексика терма жамоаси сентябрь ойида халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказадиган Австралия ва Ўзбекистон терма жамоаларининг устун жиҳатларига тўхталди.
Австралияликлар Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олганини инобатга олиб, Sports.uz портали нуфузли нашр экспертларининг хулосасини ҳам ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этишга қарор қилди.
- ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадиган Мексика Автсралия ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Европада ўйнайдиган тажрибали футболчилари борлигига жиддий эътибор қаратиши керак.
Австралия билан ўйинда дарвозабон Мэтью Райанни алоҳида ажратиб кўрсатиши мумкин. У “кўҳна қитъа”нинг бир неча жамоаларида тажриба оширган. “Арсенал”, “Реал Сосьедад” дарвозасини қўриқлаган посбон ҳозир Нидерландия чемпионатида “АЗ Алкмаар” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.
Мэтью Райан Бразилия, Россия ва Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатлари қатнашчиси ҳисобланади.
Аждин Хрустик австралияликларнинг бугунги кундаги энг кучли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У Германиянинг “Айнтрахт” жамоаси билан 2022 йили Европа лигасида ғолиб чиқди. Айни пайтда 27 ёшли чарм тўп устаси Италияда “Верона” учун ўйнамоқда, - деб ёзди ESPN нашри.
Ушбу манба экспертлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиларидан ҳам икки нафарини алоҳида ажратиб кўрсатди.
Улар бири миллий терма жамоамизнинг энг машҳур ўйинчиси Элдор Шомуродов экани аниқ.
- Ўзбекистоннинг энг хавфли қуроли ҳужум чизиғида. Терма жамоада Европада тажриба оширган ўйинчилар бор. Улар орасида ҳужумчи Элдор Шомуродовни кўздан қочирмаслик керак. 28 ёшли ҳужумчи Россияда “Ростов”да ўйнаган. Фаолиятининг салмоқли қисми Италия футболига тўғри келмоқда. Элдор “Женоа”, “Рома”, “Специя”да ўйнаган. Ҳозир “Кальяри” аъзоси.
Эътибор қаратилиши лозим бўлган яна бир ўйинчи Жасурбек Яхшибоевдир. У ўз даврида Тирасполнинг “Шериф” ва Варшаванинг “Легия”жамоалари ўйинчиси бўлган. Айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси учун ўйнаяпти.
Бу фуболчи “Легия”да Польша, “Шахтёр”да Беларусь чемпиони бўлди, - деб ёзди ESPN нашри вакиллари.
Дарҳақиқат, Жасур Яхшибоевнинг “Шериф” сафида ўйнаган пайтда Европа Чемпионлар лигасида Сантьягу Бернабеуда “Реал” дарвозасини ишғол қилганини ҳали ҳамон мухлислар ҳам. Мутахассислар ҳам унутгани йўқ.
“Кальяри” январда Шомуродовни қўйиб юборади
Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...
Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!
Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!
Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?
Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?
Фикрлар
Утирадиган жамоалар эмас